«Вақф» фонди Бухорода ташкил этган хайрия тадбирини индонезиялик сайёҳлар юқори баҳолади

Жорий йилнинг май ойи бошида «Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан Республикамизнинг кўплаб ҳудудларида йирик хайрия тадбирлари ташкил этилди. Ушбу тадбирлар доирасида ногиронлиги бўлган, моддий жиҳатдан қийинчиликларга дуч келган инсонларга кўмак кўрсатилди.

Фондга саховатли инсонлар томонидан тақдим этилган хайрия ва закот маблағлари ҳисобидан Бухоро вилоятида ҳам шундай хайрия тадбири ўтказилди.

Ушбу хайрия тадбири доирасида 23 миллион сўм миқдоридаги моддий ёрдам пули тарқатилиб, 5 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотлари муҳтож инсонларга тарқатилди.

Бундан ташқари тадбирда 5 нафар ногиронлиги бўлган инсонларга ногиронлик аравачалари тақдим этилди. Моддий ёрдам кўрсатилган инсонлар эътибордан мамнун эканликларини изҳор қилдилар.

Ушбу тадбир ўтказилган жойни зиёрат қилиш мақсадида, ташриф буюрган индонезиялик сайёҳлар Ўзбекистонда амалга оширилаётган бу каби ишларни юксак баҳолаб, Фонднинг хайрли ишларига муваффақият тиладилар.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *