«Вақф» фонди Қашқадарёда эҳтиёжмандларга 40 млн сўмлик кўмак кўрсатди

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан саҳоватпеша ҳомийлар кўмагида Қашқадарё вилоятида истиқомат қилувчи эҳтиёжмандларга кўмак кўрсатди. Ушбу хайрия тадбири Қашқадарё вилояти Қарши шаҳридаги Хўжаи Жарроҳ зиёратгоҳида ўтказилди.

Тадбирда 33 нафар эҳтиёжманд, ногиронлиги бўлган, касалликка дучор бўлган инсонларга жами 33 миллион сўмлик моддий ёрдам кўрсатилган. Бундан ташқари, 4 миллион сўмлик озиқ-овқат маҳсулотилари ҳам улашилган. Моддий ёрдам кўрсатилган инсонлар орасида саратонга чалинган инсонлар ҳам бўлиб, улар яхши инсонлар эътиборида эканликларидан мамнун эканликларини билдирдилар.

Тадбир сўнгида фонд раҳбарига йиғилганлар орасидан бир онаҳон келиб мурожаат қилди. Унга кўра 5 ёшли ўғли олтинчи бор буйрагидан операция бўлиши керак экан. Ижтимоий кўмакка мухтож онага фонд томонидан 4 миллион сўм миқдорида моддий кўмак кўрсатилиши таъкидланиб, ўғли учун «Малҳам» акцияси доирасида ёрдам берилишини айтиб ўтилди.
«Вақф» фонди юртимиз мўмин-мусулмонларини муқаддас Рамазон ойида эҳсонларни кўпроқ қилишга ва улкан ажрларга эга бўлишга чақиради.

«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *