Гулистон жоме масжидида эшитиш ва нутқида имконияти чекланганлар билан маърифий тадбир ўтказилди

Бугун 29 апрель куни Гулистон жоме масжидида эшитиш ва гапириш имконияти чекланган 20 нафардан ошиқ фуқаролар билан навбатдаги маърифий тадбир бўлиб ўтди. Тадбирда вилоят бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров Ислом динининг арконлари билан таништирди. Таҳорат ва намоз ҳақида тушунчалар берилиб, имконияти чекланган юртдошларимизга суратлари билан берилган таҳорат қилиш тартиби ва қирқ фарз бўйича қўлланмалар тарқатилди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *