Сирдарёлик имомлар «Мовароуннаҳр» нашриёти томонидан тақдирланди

Жорий йилнинг 6 декабрь куни Сирдарё вилояти Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида вилоятда фаолият юритаётган имом-хатибларнинг навбатдаги йиғилиши бўлиб ўтди. Йиғилишга «Мовароуннаҳр» нашриёти бош директори Абдужалил Хўжам ташриф буюриб, 2017 йил обуна мавсумида «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетаси тарғиботини намунали ташкил этган 13 нафар масжид имом-хатиблари ва Сирдарё вакиллигига нашриётнинг ташаккурномалари ва нашриётдан чиққан сўнгги китоблар тақдим этилди.

Бош директор ўз нутқида барча имом-хатибларга миннатдорчилик билдириб, «Ҳидоят» журнали ва «Ислом нури» газетасининг халқимизга кўпроқ етиб боришида янада кўпроқ ҳисса қўшишга чақирди ва бугунги кунда содир этилаётган ҳуқуқбузарлик, жиноятчилик, ўз жонига қасд қилиш каби салбий ҳолатларнинг кўпчилиги замирида  иқтисодий етишмовчилик каби ҳаёт қийинчиликлари эмас, балки диний маърифатнинг етишмаслиги ётгани, уларни олдини олишда мазкур журнал ва газеталар алоҳида аҳамиятга эга эканлигини таъкидлади.

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *