Яқин Шарқ — геосиёсий ўйинлар майдони

1ss

Ҳозирги кунда глобал муаммолар тобора авж олиб бормоқда. Оммавий маданият, ишсизлик, терроризм, экстремизм шулар жумласидандир. Бугунги замонавий ҳаётда геосиёсий ўйинлар қайнаб авжига чиққан, бунинг натижасида чексиз муаммолар гирдобида қолган жой Яқин Шарқ минтақасидир. Турли xил ғоя ва касб “даҳолари” ўз манфаатлари йўлида Ироқ, Сурия, Фаластин каби давлатлардан фойдаланмоқда. Ўша “даҳолар” ўзларининг қабиҳ ниятларини амалга ошириш учун ҳеч нарсадан қайтмаяпти. Савол туғилади. Улар кимлар? Мақсади нима? Шундай ҳолатда нотинч xалқларнинг моддий ва маънавий хаёти қандай.

Яқин Шарқда олиб борилаётган геосиёсий худбинликларни амалга ошираётганлар асосан, қуролсозлар, террористлар ҳамда иқтисодчилардир.

1.Террористлар.

Улар дин ниқоби остига яшириниб, Ироқ ва Сурия хукуматига қарши чиққан “жиxодчи”, “муxолифатчи” кучлардир. “Жиҳодчилар” гўёки “xалифалик” барпо этиш, “кофирлар”ни қириш, хақиқий “ислом давлати”ни вужудга келтириш мақсадида ҳеч нарсадан тап тортишмаяпти. Бунинг ёрқин исботи сифатида қуйидаги фактларни келтиришимиз мумкин.

  • ИШИД гуруҳи 1 млн 800 минг одамларни ўз шаҳарларидан чўлга қувғин қилганлар. Оқибатда оч наҳор инсонлар, айниқса, болалар чодирларда аянчли ҳолда кун кечиришмоқда.
  • Сурия-Ироқ жангларида 250 мингдан ортик бегуноҳ инсон кўз юмди.
  • 2014 йил 28 августда мудҳиш видео эълон килинди. Унда террорчилар асирга 250 нафар суриялик аскарларни аянчли тарзда отиб ташлагани, жасадлари қуёш тиғида қолдирилгани тасвирланган эди.
  • 2015 йилнинг октябр ойида Анқара марказида портловчи қурилма ишга тушурилди. Натижада 100 дан ортиқ инсон ҳалок бўлди.
  • Сурияда қонли жанглар олиб бораётган қонxўрлар босиб олаётган шаҳарларни вайрон этмоқда. Эркакларни мажбуран ўз сафига қўшиб, аёлларни ваxшиёна зўрламоқда.
  • 2015 йил 11 сентабрь куни Франция пойтаxти Париж шаҳрида бир вақтинг ўзида 5та портловчи қурилма ишга туширилди. Аниқроғи бузғунчилар қурилмани ўз баданларига ўрнатиб уни ишга туширдилар. Оқибатда 150 дан зиёд одам ҳалок бўлди.

Бу фактлар сода қилиб айтганда хамир учидан патир.

  1. Куролсозлар.

Нуфузли кучларнинг Яқин Шарқдаги вазиятни янада кескинлаштиришдан яна бир мақсади қурол олди-сотдисидир. Баъзи ташкилотларнинг баҳосига кўра, глобал иқтисодий инқирозга қарамай, қурол-яроқ савдоси кейинги 5 йил ичида 16% га ошган. Бунинг натижасида қон тўкишлар, азоб уқубатлар, қашшоқликдан азият чекаётган оддий xалқлар ҳолати дунёнинг бошқа минтақаларига нисбатан янада фожиалидир. Мисол учун оxирги 5 йилда минтақада қурол импорти 25% га ошган. Бу билан террористик ташкилотлар ўзининг ўсиб бораётган тажовузкорлигини, ҳарбий ҳамда молиявий қудратини намойиш этмоқда. Бундан келиб тушадиган фойда миқдори миллионларни ташкил қилади. Бундай катта миқдордаги пулларни “мужоҳидлар” эгаллаб олган худудлардаги нефтни сотиш эвазига топишмоқда. Уларнинг асосий мижозлари хам террорчилар, контробандачилардир. Шундай қилиб ИШИД  «Жабхат-ан нусра» ташкилотлари кунига 1-5 миллион АҚШ долларига яқин харом дароматлар топмоқда. 2014 йил «жиходчилар» томонидан Мосул шаҳридаги марказий банкка қилинган босмачилик натижасида 2 млрд доллар ўғирланган. Яна бир қанча банклардан 500 млн доллар олиб кетилган.

Минтақадаги урушлар xалқнинг намойиш ва норозиликлари тўлқинини вужудга келтирди. Эътиборлиси шунда-ки, Суриянинг ўзида 2015 йилнинг яримига келиб, 200 мингдан ортиқ киши қурбон бўлди. 500 мингдан ортиғи ярадор бўлиб, 200 миндан ортиқ фукаро ўз ватанларини ташлаб, қўшни давлатларга қочиб кетишга мажбур бўлишди. Қочоқлар ўз ватанларини ташлаб кетишлари янги муаммоларни келиб чикишига сабаб бўлди. Масалан, кунига 400 дан ортиқ Сурия фуқароси Ўрта Ер денгизи оркали Туркия, Греция, Италия давлатларига хеч қандай хужжатларсиз ўтиб кетмоқда. Ўз-ўзидан муxожирлар бутун Европа давлатларига тарқалиб кетмоқда. Биргина Буюк Британияга кўчиб келган қочоқлар сони 400 мингдан ортади. Бу билан “мехмонлар” турмуш тарзи тезда яхшиланиб кетгани йўқ, албатта. Инглиз, Немис, Француз, Испан ва бир қанча Европа миллатлари кўчада кун кечираётган қочоқларга яхши муносабатда бўлишаётгани йўқ.

Бундай ҳолатлар қачон якун топишини эса хеч ким айта олмаяпти. Агар, мустақил фикрга эга хар бир инсон теранроқ ўйлаб кўрса, мустақил ватанимизнинг моддий-маънавий ҳаёт тарзи Яқин Шарқ давлатларига нисбатан минг чандон яҳшироқдир. Буларнинг барчаси давлатимизнинг оқилона сиёсати, xалқимизнинг келажакка бўлган ишончи, эркин ва фаровон турмуш интилиши маҳсулидир. Албатта буларнинг замирида бизларга Аллоҳ таоло тарафидан ато этилган буюк неъмат тинчлик ва осойишталик неъмати ётибди. Ушбу неъматнинг қадрига етиш, мана шундай кунларга шукроналик ҳисси билан яшаш ва бу бебаҳо неъматни асраб авайлаш ҳар бир фуқаронинг, ҳар бир мўмин мусулмоннинг энг долзарб бурчларидан биридир.

Андижон «Саййид Муҳйиддин маxдум»

ўрта махсус ислом билим юрти мудири

НУРУЛЛОҲ  ҚОДИРОВ

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.