Сирдарёлик талаба Қуръон каримни 58 кунда бир сидра тўлиқ ёдлаб чиқди

1993 йил Сирдарё вилояти Сирдарё туманида туғилган, 2014 йилда «Кўкалдош» ўрта махсус ислом билим юртини тамомлаб, ҳозирда Имом Бухорий номидаги Тошкент ислом институтида таълим олаётган Дадаев Фатҳуллоҳ қори Ҳамидуллоҳ ўғли Қуръон каримни 58 кунда бир сидра тўлиқ ёдлаб чиқди.

Azon.uz’нинг хабар беришича, Фатҳуллоҳ қори 2-босқичда “Таҳфизул Қуръон” кафедрасига ўтган. Қуръони Каримни кафедра устози Зафар қори Маҳмудов қўл остида 2016-2017 ўқув йилининг аввалги ойларида тамомлаган. Фатҳуллоҳ қори Дадаев Қуръони Каримни ёдлашни бир бетдан бошлаган бўлса, сўнгги порада ўн етти бет топширган.

Ҳозирги вақтда 3-босқичда таълим олаётган Фатҳуллоҳ қори кафедра устози Аҳмадхон қори Рашидовга Қуръони каримни ҳар куни 3 пора ёддан ўқиб бермоқда. 

“Аллоҳ насиб қилса шу ўқув йилининг охиригача бир мартада тўлиқ 30 порани ёддан ўқиб беришни ният қилганман”, – деб айтади Фатҳуллоҳ қори Azon.uz сайтининг “Бу биз” лойиҳасидаги суҳбатида.

Қайд этиш керакки, Тошкент ислом институтининг “Таҳфизул Қуръон” кафедраси Қуръони Каримни ёдлашга ихтисослашган юртимиздаги ягона олий даргоҳ бўлиб, “Новза” масжидининг имом хатиби Жалолиддин Ҳамроқулов кафедра мудири ҳисобланади.

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *