Сирдарё вилоятида Ўзбекистон Қуръон мусобақаси 2018

2018 йил Ўзбекистон Қуръон мусобақасининг туман-шаҳар босқичи Сирдарё вилоятида 15-17 январ кунлари Гулистон шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган. Мусобақа ҳифз (Қуръонни тўлиқ ёд олиш) ва тиловат (гўзал ва равон қироат қилиш) йўналишларида бўлади. Вилоятимизнинг 18 ёшдан 40 ёшгача бўлган барча қори ва қорияларини мазкур мусобақада иштирок этишга таклиф этамиз.

Иштирок этиш истагида бўлган фуқаролар Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида жорий йилнинг 13 январь кунига қадар соат 09:00дан соат 18:00гача қабул қилинади. Қатнашувчилар ўзлари билан паспорт нусхаси (асли кўрсатилади) ва 4 дона фотосурат (3,5 х 4,5 ҳажмда) тақдим этишлари лозим.

Мурожаат учун телефон рақамлари: 0367-227-30-66; +99891-101-98-20

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *