Ватанга муҳаббат туйғуси

 Қуръони каримнинг “ Қасос” сурасининг 85 ояти каримасида Аллоҳ таоло шундай дейди

( Эй Мухаммад ! ) Албатта сиз (ушбу) Қуръонни фарз қилган зот, шак шуҳбасиз,Сизни қайтиш жойига(маккага)  қайтарувчидир” Мазкур ояти  каримадаги қайтиш жойини Имом Бухорий, Имом Насоий каби ҳадис дарғалари Ибн Аббос бу сўзни  Расул Акром  саллоллоҳу алайҳи вассаломнинг туғилган шаҳарлари  Маккаи Мукаррама деб тафсир қилганларини ривоят  қиладилар.

  Ушбу ояти кариманинг сабаби нузули нозил бўлиш сабаблари борасида келган хабарларда шундай дейилади : Расуллох саллоллоҳу алайҳи вассалом Абу Бакир Сиддиқ билан Маккадан Мадинага кетаётиб “Тўҳфа” деган жойда тухтайдилар,шунда ўзлари туғилиб ускан ота боболари яшаб ўтган жой бўлмиш Маккани ташлаб кетаётганлиларини уйлаб маъюс, ғамгин бўлиб қоладилар. Ана шунда Аллоҳ таоло юқоридаги оятни тушириб, у зотга таскин беради.

   Ривоятларда келтиришича Усайл номли саҳоба Маккадан Мадинага Пайғамбар Алайҳиссалом ҳузурларига келади. Ҳазрати Ойша розиялоҳу анҳо ундан: “Сен  келаётганингда Макка қандай эди? деб сурайдилар,Усайл,бизни маҳзун этма”дея унинг сўзини бўлиб қуйдилар.

  Имом Бухорий Ҳазрати Анас ибн   Молик Розияллоҳу анҳудан “ Расуллоҳ саллоллоҳу алайҳи вассалом сафардан келаётиб Мадина йўлларига кўзлари тушганда уни суйганларидан уловларини тезлатир эдилар” деган ҳадисларининг шарҳида Ибн Ҳожар, Зарқоний, Муборакорурий каби зотлар Ватанни севиш ва уни соғиниш  шараф эканлигини айтганлар.

 Ҳазрати Али ибн Толиб розияллоҳу анҳу : “Ватаннни севиш туфайли дунё обод бўлган “  деганлар.

 Шундан Ватанни севиш  деган ҳиснинг машруғ  ва маъқул эканлиги  маълум  бўлади.Инсонда бу ҳис туғма бўлса ҳам албатта уни ривожлантириш ва тарбиялаш лозим.

Яъни Ватанга бўлган муҳаббат тарбиялангандагина ватанпарварлик деб аталган улкан туйғуга айланади.Ана шундай ватанпарвар фуқаролардан ташкил топган мамлакат қудратли бўлади. Шу боис ота оналар фарзандлар қалбига ватанпарварлик туйғусини жойламоқлари лозим. Шундагина бу юртнинг эртаси обод, фуқароси хотиржам бўлади.

  Шундай экан,келажакнинг тамал тошини бугундан бошлаб қуяйлик. Фарзандларимизнинг кўнглида ниш урган Ватанга муҳаббат ниҳолини улкан ватанпарварлик  дарахтига айлантирайлик !


Кенжабой Урмаматов.
Сардоба тумани “ Имом Аъзам”
жоме масжиди   имом-хатиби.