МУСТАҚИЛЛИК – ТАРАҚҚИЁТ ВА ЭРКИНЛИК ТИМСОЛИ

 Мустақиллик – бу нафақат сиёсий ва ижтимоий эркинлик, балки ҳар бир инсоннинг ўзига бўлган ишончи, миллатнинг ўзлигини сақлаш ва мустаҳкамлаш имкониятига эга бўлади. Бу эркинлик бизга ривожланиш тараққиёти ва янги имкониятларни кашф этиш учун кенг йўл очиб берди!
Мустақиллик бизга ўз тақдиримизни ўзимиз белгилаш ҳуқуқини берди. Энди биз ўз Конституциямиз, байроғимиз, мадҳиямиз ва гербимизга эга мустақил давлатмиз. Бу – фахримиз, ғуруримиз, бошқаларга қарам бўлмай яшашимизнинг тимсолидир.
Ҳар йили Мустақиллик кунини нишонлар эканмиз, бу неъматни бизга тақдим этган тарихимизни, ота-боболаримизнинг орзу-умидларини эслаймиз. Мустақиллик туфайли мамлакатимиз тараққиёт йўлига чиқди, ёшларимиз эркин билим олиш, орзу-умидларини амалга ошириш имкониятига эга бўлди.
Мустақиллик бизга дунё билан янада яқинлашиш, маданиятлар орасида  мулоқот қилиш имкониятини берди. Бундай эркинлик фақат бизга эмас балки келажак авлодларга ҳам катта мерос бўлиб қолади. Мустақиллик байрами – нафақат давлатимизнинг ўзини эркин ифода этган кун, балки халқимизнинг бирдамлик жасорати ва меҳнат билан эришилган ютуқларининг нишонлаш байрамидир.
Мустақиллик байрами бу халқимизнинг ўз юртига ва ўз тақдирига бўлган садоқатини, эркинлик ва тинчликни қадрлашни акс эттирувчи улуғ бир кун. Юртимиз тинч осмонимиз мусаффо бўлсин, мустақиллигимиз абадий бўлсин! Мустақиллик байрамимизнинг 34 йиллиги билан юртдошларимизни, халқимизни чин қалбимдан табриклайман!

Сирдарё вилояти Гулистон тумани

Хамид Олимжон МФЙ отинойиси

Юсупова Ҳожарой