Отинойиларга гувоҳномалар топширилди

Бугун, 2020 йилнинг 4 январь куни Сирдарё вилоятининг Гулистон шаҳрида малака имтиҳонидан муваффақиятли ўтган Сирдарё ҳамда Жиззах вилояти отинойиларига гувоҳномалар топширилди. Унда Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Дин ишлари бўйича қўмита Хотин-қизлар бўлими мудираси Ф.Абдураҳимова, Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари И.Иномов, Сирдарё вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари И.Муминов, Жиззах вилояти ҳокимининг жамоат ва диний ташкилотлар билан алоқалар бўйича ўринбосари Э.Исматов ҳамда отинойилар иштирок этишди.
Тадбирда отинойилар учун ташкил этилган малака ошириш ўқувлари ва малака имтиҳонлари, отинойилар фаолиятини тартибга солиш, гувоҳнома бериш, ижтимоий–маънавий муҳит барқарорлигини таъминлаш, Республика тарғибот гуруҳи олдидаги вазифалар ҳақида, шунингдек, отинойиларнинг ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда олиб борадиган ишларини янада такомиллаштириш ҳақида фикрлар билдирилди.
Шундан сўнг, 100 нафар Сирдарёлик ҳамда 52 нафар Жиззахлик отинойиларга гувоҳномалар топширилди. Уларга шарафли ва масъулиятли ишларида муваффақиятлар тилаб, хайрли истаклар билдирилди.



ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *