Вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатибларининг иккинчи босқич малака ошириш ўқувлари ниҳоясига етди

 

Ўзбекистон халқаро Ислом академиясида Илмий малака ошириш марказининг ташкил этилиб ва унда Республикамиздаги барча масжид имом-хатиблари тартиб асосида ўқишга жалб қилиниб, илмий салоҳиятларини ошириб бормоқдалар. Шунингдек, “Ўзбекистон тараққиётининг янги босқичида диний соҳа ривожининг хусусиятлари” мавзусида вилоят, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари учун 2 ҳафталик малака ошириш ўқувлари ташкил этилди. Ўтган йилнинг сентябрь ойида ташкил этилган бу малака ошириш ўқувининг биринчи босқичига Республикамизнинг 12 вилояти ҳамда барча туман ва шаҳар бош имом хатиблари жалб қилинган эди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси муфтий Усмонхон Алимов ҳазратларининг топшириқлари билан 2020 йил 13 январь кунидан 25 январь кунигача малака ошириш ўқувининг иккинчи босқичига ҳам барча бош имом-хатибларимиз жалб қилинди. Мазкур малака ошириш ўқувлари бугун ўз ниҳоясига етиб, имтиҳонларни юқори натижаларга топширган имом-хатибларга мақтов ёрлиқлари топширилди.

ЎМИнинг Сирдарё вилоят
вакиллиги матбуот хизмати

 

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.