Сирдарёлик имом-хатиблар билан навбатдаги йиғилиш ўтказилди

Бугун Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакили Хабибулло Зокиров ва «Мовароуннаҳр» нашриёти директори А.Хўжамовлар иштирокида «Гулистон» жоме масжидида Сирдарё вилояти имом-хатиблари билан йиғилиш ўтказдилар. Йиғилишни вилоят бош имом-хатиби бошлаб берди ва масжид тозалигига этибор бериш, масжид ҳужжатларидаги камчиликларини тўлдириш ва бошқа муҳим масалалар ҳақида гапирди.
“Мовароуннаҳр” нашриёти бош директори А.Хўжамов сўзга чиқиб, нашриётнинг янги истиқболли режалари билан имом-хатибларни таништирди. Мажлис сўнгида обуна масалалари бўйича фаол имом-хатибларга нашриёт томонидан совғалар топширилди. Йиғилиш сўнгида имом-хатибларга керакли кўрсатма ва топшириқлар берилди.






ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *