Сирдарёда хайрия тадбирлари давом этмоқда

Аҳолининг кам таъминланган, ёрдамга муҳтож қатламини моддий қўллаб-қувватлаш мақсадида “Вақф” хайрия жамоат фонди томонидан ташкил этилаётган хайрия тадбирлари Сирдарё вилоятида ҳам ўтказилмоқда.




Мурувват ва Меҳрибонлик уйларида хайрия оши ташкил этилди. Мурувват уйларига кир ювиш машинаси, дазмол, кийим қуритиш мосламаси, дазмол столи етказиб берилди.
Янгиер шаҳридаги аёллар Мурувват уйида хайрия тадбирларини ўтказиш учун барча ташкилий ишлар амалга оширилди. Хайрия дастурхони ўтказилди.
Жойларда қурбонликлар сўнггида Қуръон тиловат қилиниб, юртимиз тинчлилиги, осойишталиги ва тараққиёти, турли бало ва офатлардан омонда бўлишини сўраб дуолар қилинди.

ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *