Сирдарёда отинойилар учун малака ошириш курси ташкил этилди

Бугунги кунда диний соҳа вакилларининг аҳоли ўртасида фаоллигини, фуқароларнинг диний-маърифий соҳадаги билимларини ошириш борасида ўрни беқиёсдир. Давлатимиз раҳбари турли учрашувларда диний соҳа вакиллари бўлган имом хатиблар ва отинойиларнинг жамиятда фаол бўлишга чақирдилар. Диний соҳа вакилларининг замон билан ҳамнафас бўлишлари, доимий равишда илмларини бойитиб боришлари, инсон психологиясини яхши тушуниши улар учун ташкил этилаётган малака ошириш дарсларига боғлиқдир.

    Ўзбекистон мусулмонлари идораси томонидан диний соҳа вакиллари фаолиятини янада такомиллаштириш, уларнинг билимларини ошириб бориш мақсадида, Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган отинойилар учун қисқа муддатли малака ошириш ўқув курслари ташкил этилди.

 Ўқув машғулотларини Тошкент Ислом институти “Ақоид ва фиқҳий фанлар” кафедраси мудири,кафедра катта ўқитувчиси, Гулистон давлат университети Миллий ғоя ва маънавият асослари ва хуқуқ таълими кафедраси профессори,катта ўқитувчилари,ЎМИ Сирдарё вилояти вакили, профессор-ўқитувчилар олиб бормоқдалар.

 Отинойилар “Ёшлар тарбиясида миллий ва диний қадриятларнинг ўрни”, “Ёшларни қўллаб-қувватлаш ва аҳоли саломатлигини мустаҳкамлаш йили”да амалга оширишга доир давлат дастури мазмун- моҳияти.Дастурдан келиб чиқадиган вазифалар”, “Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг устивор йўналишлари”, “Аёлларга хос фиқҳий масалалар”, “Исломда никоҳ ва талоқ масалалари”, “Отинойиларнинг жамиятдаги ўрни ва вазифалари” ва “Ижтимоий ҳимояга мухтож, ёт ғоялар таъсирига тушган хотин-қизларни ижтимоий-маънавий соғломлаштиришнинг ўзига хос жиҳатлари” ҳамда бошқа мавзулардаги маърузаларни тингладилар.

 Машғулотлар маъруза, тренинг, муҳокама ва савол-жавоб тарзида ўтказилиб, отинойилар ўзларини қизиқтирган саволларига батафсил маълумот олдилар.

 ЎМИнинг Сирдарё вилояти
вакиллиги матбуот хизмати

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *