Миссионерлик хатарлари

Бизнинг диёримизда ҳам охирги йилларда миссионерлик ҳаракатлари олиб бораётгани кузатилди. Аҳолисининг тўқсон фоизидан ортиғи мусулмон бўлган, Ислом динига этиқод килувчи Ўзбекистонда ҳам миссионерлик ҳаракатлар бўлди. Миссионерлик дегани бу, бирор динга эътиқод қилувчилар орасида бошқа бир динга тарғиб қилиш демакдур. Ўзбекистон ватанимиз мустақилликка эришгандан кейин дунёга эшикларини очди. Ватанимизга турли хил тадбиркорлар ва ишбилармонлар кириб келишди. Шулар қаторида бошқа динга тарғиб қилувчи миссионерлик кайфиятидаги шахслар ҳам кириб келишди. Улар асосан христиан динига тарғиб қилучилар эди. Христиан миссионерлик ташкилотининг асоси мақсадлари уч нуқтага қаратилган:

1.Халқларни христианлаштириш.
2.Халқлар ўртасида ўз диний эътикодига шубҳа уйготиш.
3.Христианликни қабул қилганларни ўз эътиқодига қаттиқ туришни таминлаш.

     Бу мақсадга эришиш учун улар хайрия ишларини қилишди, моддий ёрдам, тиббий ёрдам беришди.  Саёхатлар уюштиришиб бепул христиаликни тарғиб қилувчи ўзбек тилида чоп этилган китоб, журнал, авдио ва видео касеталарни тарқатишди. Миссионерликни тарғиб килиш мақсадида инглис тилини ва кампютерни ўргатиш хоналари ташкил қилишди. Ўз сафига кирганларни моддий рағбатлантириш, иш билан таминлаш, ёшлар учун лагерларни ташкил қилиш ишларни қилишди.
  Уларнинг бу каби харакатлари халқимиз ичида турли хил қарама-қаршиликларни келтириб чиқарди.  Христиан динини қабул қилганлар вафот этганда жасадини қабристонга қуйиш билан боғлиқ муаммолар бўлди. Фарзандини хатна қилиш, қизларини турмушга беришга каби масалаларда ҳам низолар келтириб чиқарди.
   Юртимизда яшаётган хар бир фуқаро миссионерларнинг тасирига тушуб қолмаслик учун уларнинг асл мақсадлари хақида маълумотга эга бўлган холда, ўзи ва оиласини ҳам огоҳ этиши зарурдир.
Ватан, Дин, Миллат, булар бебаҳо илоҳий неъматлардир.  Буларни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди.

Валиев Сайидахмад
Боёвут тумани
“Усмон Зиннурайн”
жоме масжиди имом
-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *