Сирдарё вилояти имом-хатиблари томонидан таълим муассасаларида ойда бир мартадан «Жаҳолатга қарши маърифат» шиорида маънавий-маърифий давра суҳбатлари ўтказилаётгани хабар қилинган эди.
Сирдарё вилоятида жами 300 га яқин умумтаълим мактаблари ва 52 та ўрта махсус касб ҳунар коллежи ва академик лицейлари мавжуд бўлиб, жорий йилнинг январь ва февраль ойларида имом-хатиблар томонидан «Ватан ҳимояси муқаддас бурч«, «Ёшлар ўртасида жиноятчиликнинг олдини олиш», «Ростгўйлик буюк фазилат», «Меҳнат ва касб-ҳунар фазилати» ва «Камтарга камол» мавзуларида олти юздан ортиқ суҳбатлар ташкил этилди.
Имом-хатиблар олиб бораётган тушунтириш ишлари ёшларларнинг ахлоқи, юриш-туришига ижобий таъсир қилаётгани, нафақат ўқувчилар ҳатто ўқитувчилар ҳам ўзларига муҳим маънавий озуқа олаётганлигини таълим муассасаси раҳбарлари ва устоз-мураббийлар таъкидлашмоқда.
Жаҳолатни маърифат енгади. Ёш авлод маънавияти, маърифати, виждони ва иймон-эътиқоди қанча мустаҳкам бўлиб борса, улар ўртасида жиноятчиликлар йўқолиб бораверади.



