Миссионерлар таъсиридан огоҳ бўлинг!

Ота-боболаримиз Ислом дини аҳкомларига амал этиб яшашган. «Албатта, Аллоҳ наздида (мақбул) дин Ислом динидир» (Оли Имрон, 19). Биз, алҳамдулиллаҳ, қадимдан Ислом динидамиз. Биз бундан оғишмаймиз. Афсуфки, ҳозирги кунда диний қадриятларимизга, маънавиятимизга раҳна солишга, диний можароларни келтириб чиқаришга интилаётган айрим чет эллик нопок кимсалар миссионерлик йўли билан фарзандларимизни йўлдан оздиришга ҳаракат қилмоқда. Бу ҳол, ғанимларимиз режалаштирганидек, ижтимоий, оилавий низолар келиб чиқишига сабаб бўлиши мумкин. Фикримизча, бунинг сабаби динимиз асосларини, унинг инсоният саодатини таъминловчи йўриқларини билмаслик оқибатидир. Зеро, айнан Ислом динимиз моҳиятини билмаганлар миссионерларнинг сафсаталарига кўр кўрона эргашадилар.

Муҳаммад домла ҒОИБОВ
Сайхунобод тумани “Мулла Негмурод”
жоме масжид имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan