Шукроналик – буюк ибодат ва бахтли келажакдир.

Барча инсонларга Аллоҳ ўзининг неъматларига шукур қилишлик таълимини берган, Роббимизга ҳамду санолар бўлсин. Аллоҳнинг неъматларига шукуроналик фазилати ила хулқланган ва бу фазилатни бутун умматларига ўргатган Расулуллоҳ саллаллоҳу алайҳи ва салламга саловоту саломлар бўлсин.

Яратган мавжудодлар ичида фақатгина инсон таифасигагина вожиб бўлган амал шукурдир, бу олий неъматдаги амал қалбнинг шукр қилишидир. Қалбни шукри – банда барча неъматларни фақатгина Аллоҳдан эканлигини билишидир.

Мўмин банда – Аллоҳ берган неъматларни қалбида тасаввур қилиб, аъзоларида уни зоҳир қилиб унутмаслиги лозим бўлади. Роббимизнинг гўзал исмларидан бири “аш-Шакур” яъни кўп шукр қилувчи бўлиб, У Зот қилинган битта яхшиликка ўнтадан етти юз баробаргача, ҳаттоки ундан кўпроқ ҳам савоб беради. Демак, биринчи шукрга ҳақли бўлган зот Роббимиздир.

«Эй, имон келтирганлар! Аллоҳгагина ибодат қилувчи бўлсангиз, сизларга Биз ризқ қилиб берган покиза нарсалардан еб, Унга шукр қилингиз!» Бақара сураси 172 – оят.

Сўнгра бизларни дунёга келишимизга сабабчи бўлган ва ўзларини хайрли дуолари билан бизларни шу мақомларга эришишимизга ҳаракат қилган ота-оналаримиздир.

Шундай экан Аллоҳ таоло «Биз инсонга ота онасини (рози қилишни) буюрдик. Онаси уни заифлик устига заифик билан (қорнида) кўтариб юрди. Уни (кўкракдан) ажратиш (муддати) икки йилда (битар). (Биз инсонга буюрдикки) «Сен Менга ва ота-онангга шукр қилгин! Қайтишлик Менинг ҳузуримгадир» -дейди. Луқмон сураси 14 – оят.

Шунинг учун Расулимиз (соллаллоҳу алайҳи ва саллам) қадамлари ёрилиб кетгунча ибодат қилганларида “Эй Росулуллоҳ, барча гуноҳларингиз кечирилган бўлса ҳам шундай қиласизми?” дейилганда “шукр қилувчи банда бўлмайинми?”, деб жавоб бердилар.

Бизларга битмас тугалмас берган неъматларинг учун шукр қилишимизга ва ибодатларимизни гўзал суратда адо этиб шукроналик хисси билан яшашни насиб айлагин.

Мубашширов Собитхон
Гулистон тумани «Ҳазрати Умар» жоме
масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan