Сирдарё вилоятида бош имом-хатиблар иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди

Жорий йилнинг 30 октябрь куни Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жоме масжиди мажлислар залида вилоятда фаолият юритаётган бош имом-хатиблар иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди.

Тадбирда Сирдарё вилояти ҳокимининг ўринбосари Ф. Рахимов ҳамда Сирдарё вилояти вакили Ҳабибуллоҳ домла Зокиров иштирок этдилар.
Йиғилиш давомида қуйидаги масалалар муҳокама қилинди:

Куз-қиш мавсумига тайёргарлик кўриш, масжидлардаги иситиш тизимларини таъмирлаш ҳамда ёнғин хавфсизлиги қоидаларига қатъий риоя этиш;

Масжидлар атрофини ободонлаштириш ва тозаликка эътиборни кучайтириш;

Маҳалла фуқаролар йиғини тадбирларида фаол иштирок этиш, ҳожилар билан самарали ишлаш ҳамда хорижда бўлиб турган фуқаролар билан телефон орқали мулоқот ўрнатиш;

Вакиллик томонидан берилган топшириқларни ўз вақтида ва сидқидилдан бажариш, сусткашликга йўл қўймаслик.

Йиғилиш якунида имом-хатибларга ўз зиммасидаги масъулиятни янада ошириш, аҳоли билан ҳамжиҳатликда ишлаш ҳамда жамоатчилик ўртасида маънавий-маърифий фаолиятни кучайтириш бўйича тегишли тавсия ва кўрсатмалар берилди.

Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.