Сирдарёлик умра зиёратчилари юртимизга қайтиб келдилар

Кеча 19 февраль куни Саудия Арабистонида умра зиёратида бўлган сирдарёлик зиёратчиларимиз юртимизга эсон-омон  етиб келишди. 

Ўн кунлик умра сафари давомида зиёратчилар Мадина шаҳрида 3 кун бўлиб, “Масатул Бустан” меҳмонхонасида истиқомат қилишди. Макка шаҳрида эса “Аброжул Кисва” меҳмонхонасида зиёратчиларимиз 7 кун давомида бўлдилар. Умра зиёратиниг фазилати, қадри ҳақида Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи васалламниг бир қанча ҳадислари мавжуд. Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу ривоят қилган ҳадисда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра — икки умра оралиғида қилинган гуноҳларга каффоратдир ва пок ниятда қилинган ҳаж ажри — фақат жаннатдир!» — деб айтганлар.

Зиёратчиларимиз қилган барча амалларини Яратганнинг даргоҳида қабул қилинишини сўраб қоламиз.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.