Ота- она ҳурмати барака кафолати.

‘ Биз инсонни ота- онасига яхшилик қилишга буюрдик…».

Ота- оналаримизнинг биз учун тер тўкиб ҳаракат қилётганларини, қўлларидан келадиган барча яхшиликларни фақат фарзандларига аташларини яхши билишимиз, отамизга ёрдамлашишимиз, фарзандлик бурчини ўташга ҳамиша шай туришимиз лозим. Адолат мезони уларнинг бу ғамхўрлик ва хизматларини муносиб тақдирлашни тақозо этади. Зеро, Аллоҳ таоло марҳамат қилиб айтадики:
» Эҳсон( эзгулик) нинг мукофоти фақат эҳсон (эзгуликдир)». Расулуллоҳ (алайҳиссалом) марҳамат қиладилар: » Оталарингизни ҳурматлаб, уларга яхшилик қилинглар, фарзандларингиз сизларга ҳам яхшилик қилишади. Ўзларингиз иффатли бўлинглар, шунда аёлларингиз иффатли бўлишади» .
Бир саҳобий онасини елкада кўтариб ҳаж қилдиргач» унинг хаққини адо қилолдимми?» деб сўраганида: » Сени туғишдаги қийинчиликлардан биттасини хақини хам адо қилолмадинг», деб жавоб қилишган.

Абу Ҳурайра ( розияллоҳу анҳу) дан ривоят қилинади.
Расулаллоҳ (алайҳиссалом) «Уч дуо ҳеч шак- шубҳасиз дархол қабул бўлади: Мазлумнинг дуоси; Мусофирнинг дуоси; ва ота- онанинг фарзандига қилган дуоси, деганлар
( Имом Бухорий ривояти).

Аллоҳ таоло улуғ  ёшдаги ота- оналаримизни Ўзининг ҳифзу ҳимоясида сақлаб, халқ тинчлиги ва фаровонлигини тилаб қилаётган дуоларини мустажоб айласин, фарзандларимизга инсоф ва тавфиқ бериб, ота- оналарини эъзозлайдиган, уларга ҳурмат- эьтибор кўрсатадиган солиҳ инсонлардан қилсин.

Сардоба тумани Янги қишлоқ
жоме масжид имом
-хатиби
 Фурқат ФАЙЗУЛЛАЕВ.

Добавить комментарий

Ваш адрес email не будет опубликован.