ЁЛҒОНЧИНИНГ БЕЛГИЛАРИ

Билгинки, ёлғончини синовдан ўтказишдан олдин унга далолат қиладиган бир қанча белгилари борлигини билиш керак.
Биринчиси, бир сўзни айтилганда уни ёдлаб олиб, айтилган билан ўзи келтиргани орасидаги фарқни ажрата олмаслик.
Иккинчиси, қачон иккилантирилса, иккиланиб, ҳатто ўз фикридан      қайтиши. Агар чалғитилмаганда унда шубҳа пайдо бўлмас эди.       Учинчиси, мободо айтган сўзини қайтадан айтишни талаб қилинса, тутилиб, адашиб қолиши.

Бу ҳолда унда ҳужжат келтирувчининг ғолиблиги ва рост гапирувчининг далили бўлмайди. Шунинг учун Али розияллоҳу анҳу: «Ёлғон сўз худди саробга ўхшайди», деган.
 Тўртинчиси, ёлғончилар шубҳаси ошкор бўлиб, шубҳаланувчилар хорлиги билиниб туриши. Чунки инсон ўз табиатидаги безовталиклар туфайли буларни ўзидан даф эта олмайди.
 Шунинг учун донишмандлар:
«Кўзлар тилдан кўра чақимчироқдир», дейишган. Балоғат аҳлидан бири айтади: «Юзлар сенга халойиқ сирларини кўрсатувчи ойналардир».     Ёлғончилик тамғасини олган кимсага дайдиб юрган ёлғонлар ҳам нисбат берилаверади, нотўғри маълумотларига сохталиклар аралашади, ҳатто ёлғончи устидан ёлғонлар тўқилиб, натижада у ўзида ёлғон сўзлаш ёмонлиги билан туҳматга қолиш зарарини жамлайди. Шоир айтади: Ёлғончига унинг зарарига айтиладиган Баъзи гаплар мусибат учун етарлидир. Бошқа бировдан бир ёлғон эшитсанг, шу ёлғонни ҳам ўзига нисбат берилар.  Бундан ташқари, агар ростини айтса ҳам, уни айбдор қилинади. Агар ёлғондан четланса ҳам, ёлғончига чиқарилаверади, ҳатто инкор қилинадиган ёлғон, деб унинг сўзига ишонилмайдиган бўлиб қолади. Шоир айтади:
Ёлғончи ёлғони билан ном чиқарса,
Ишонмаслар ҳеч сўзига гар рост бўлса.
Ёлғончининг офати унутмоқ эрур,
 Учратасиз зеҳнлисин моҳир бўлса.

Сайхунобод тумани “Абдуолим ота“
жоме масжиди имом ноиби

Латифхўжа ДАДАХОНОВ

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *