Ёт ғояларга қаршимиз

Бугунги кунда ўз мақсадларига эришиш учун ҳеч нарсадан қайтмайдиган баъзи кимсалар олдинлари кўчама-кўча юриб, уйма-уй кириб ҳар хил китоб, варақалар тарқатишга ҳаракат қилган бўлсалар, ҳозирда бир жойда ўтириб ижтимоий тармоқлар орқали ёки қўшни мамлакатларда ишлаётган мавсумий меҳнат мигрантларининг четда бўлганлиги сабабли ёш ўсмирлар онгини жонли мулоқот орқали заҳарлаб ўз ғояларига эргаштириш учун барча имкониятларини ишга солаяпти.

Айни пайтда бундай турли хил мафкура марказлари ўзининг ғаразли ниятларига эришишда мамлакатимиз фуқароларидан “қурол” сифатида фойдаланишга интилишларида мафкуравий хавфсизлик учун реал таҳдидлар мавжудлигини кўрсатади.
    “Эзгулик ва ёвузлик доим бир-бирига қарши курашади”, деганларидек, бизнинг ушбу равнақимиз ва тинчлигимизни кўра олмаётган ғаразли мақсаддаги ёвуз кучлар ҳам йўқ эмас. Дунё экспортларидан бири шундай деган экан:  . Ҳақиқатда ҳам ёшларимиз дарсликлардан ташқари қандай маълумотларни ўрганаётгани, қаердан олаётгани, кимдан сўраётгани, ижтимоий тармоқларда қайси сайтларга кириб, кимлар билан алоқада бўлаётгани ва нима нарсаларни томоша қилаётганини биз назорат қилишдан олдин уларнинг ҳуқуқий маданияти ва маънавиятини шакллантирсак, ёшларимизни жаҳолат батқоғидан қутқарган ва юртимиз келажагини ҳозирдан маҳкам қура бошлаган бўлар эдик.
  Ёшлармизни бундай ғаразли кучлар таъсирига тушиб қолмаслиги учун жамиятдаги ҳар бир инсон, ота-она, оила, маҳалла, тарихий хотира, миллий ғурур, комил инсон тарбияси билан боғлиқ туйғу ва тушунчаларни ёш авлод қалби ва онгига таъсирчан усул ва услублар орқали сингдириш, аждодларимизнинг бу борадаги меросини бугунги тараққиёт талаблари билан узвий ҳолда ривожлантириш, тарғибот ишларини миллий ва умумбашарий қадриятлар уйғунлиги асосида ташкил этиш; Чунки ёш авлодни ватанпарвар, халқпарвар, миллий қадриятларга садоқат руҳида тарбиялашга ғамхўрлик нафақат ҳукуматимиз, балки жамоат ва диний ташкилотлар, ҳар бир ота-онанинг ҳам муқаддас бурчидир.
• Диний экстремистик оқимларнинг фаолияти мусулмонлар бошига кулфат, низо ва ривожланишдан ортда қолишни олиб келаётганини теран англаш;
• Ноқонуний тарзда чоп этилган диний мазмундаги адабиёт, диск, мобил телефонлардаги маъруза ва лавҳаларни ўқимаслик, эшитмаслик ва бошқа бир кишининг телефон ё компютер хотирасига ташлаб бермаслик;
• Аввал диний-экстремистик оқимлар таркибида жиноят содир этиб, авф этилган ёки жазони ўтаб яшаш жойига қайтиб келган шахслар билан яқин алоқаларга кирмаслик ва уларга кийиниш, юриш-туриш ва дунёқарашда тақлид қилмаслик, улар йўл қўйган хатоларни такрорламаслик;
• Ижтимоий тармоқларда экстремистик гуруҳлар минглаб сайтлари бор. Ёшаримиз диний мазмунга эга маълумотларни Ўзбекистон мусулмонлари идораси тасарруфидаги бир неча ўнлаб веб-сайтларига мурожаат қилиши ва саволларига тўлиқ ва мукаммал жавоб олишлари;
• Ёшларимиҳ ҳар бир ишда ақл юритишлари, билмаган масалаларида ўша соҳанинг мутахассисига мурожаат қилишлари;
• Атрофидагиларга меҳр-шафқатли бўлиш, ахборот хуружлари асирига айланмаслик ҳамда “ислом давлати” “халифаликни тиклаймиз” каби ёлғон ва сохта даъволар ботил эканига аниқ ишониш;
• Аҳли илмларни улуғлаш, уларнинг қарашларини ҳимоя қилиш, уларга турли хил бўҳтонларни отмаслик;
• Бугунги кунда амалга оширилаётган давлат сиёсатининг устувор йўналишлари, кенг кўламли ислоҳотларнинг моҳияти, қабул қилинган қонун ҳужжатлари ва давлат дастурларининг аҳамиятини атрофлича шарҳлаш ва тушунтириш, юртимизга қарши қаратилган ғоявий ва информацион хуружлар, уларнинг ортида турган кучларнинг ғаразли мақсадларини фош қилиш, одамларни ҳушёрлик ва огоҳликка даъват этиш, олимлар сиёсатини ва мутахассислар, ижодкорлар, зиёлилар иштирокида жойларда самарали тарғибот тизимини йўлга қўйиш;
• Ёшларимизни муқаддас ислом дини ва фалсафаси, азиз-авлиёларимизнинг ибратли ҳаёти, қутлуғ қадамжоларига бошқа диний конфесияларига нисбатан ҳурмат-эҳтиром ва бағрикенглик руҳида тарбиялаш, жамиятимизда соғлом турмуш тарзи, миллатлараро тотувлик, ўзаро меҳр-оқибат муҳитини мустаҳкамлаш бўйича маънавий-маърифий дастурларни амалга ошириш;
• Интернет, мобил алоқа, компьютер ўйинлари, видео ва кино маҳсулотлари фойдаланувчилари, кўпинча керакли аxборотлардан ташқари, бизнинг жамият аxлоқий тартиб-қоидаларига зид бўлган шафқатсизлик, зўравонлик ва миллий менталитетимизга бегона, бошқа ғоялар тарғиботларига дуч келишади. Бундай ҳолатлар вояга етмаганларнинг маънавий, руҳий ва жисмоний ривожланишларига жиддий таъсир этишининг олдини олиш;
• Ёшларни юқорида кўрсатилган усуллар ёрдамида маънавий-маърифий руҳда тарбиялаш баркамол авлодни шакллантиришдаги муаммоларни бартараф этиш ва ҳар қандай оқимнинг ғаразли мақсадларини очиб бериш, унинг хатарли оқибатлари ҳақида барчани огоҳлантириш ҳар бир мусулмоннинг бурчидир. Шундагина тинчлик қарор топган юртда хотиржамлик ҳукм суради. Одамлар ўртасида иғво тарқатиш, фитна чиқариш ва жамиятда адоват қўзғаш динимизда ман килинган катта гуноҳлардандир.
Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ ЗОКИРОВ

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *