Ислом бузғунчи ғояларга қарши

Аллоҳ таоло марҳамат қилади: “Эй иймон келтирганлар!Барчангиз ёппасига тинчлик ишига киришингиз” (Бақара сураси 208-оят)

Пайғамбаримиз соллалоҳу алайҳи ва саллам бундай дедилар:
“Мусулмонлар унинг тили ва қўлидан омонда бўлган киши чин мусулмондир” (Имом Бухорий ривояти)Ҳақиқий мусулмон киши бошқаларга озор бериш ҳақида эмас,балки оиласи  тинчлиги ,яшаб турган жойини обод қилиш,бугуни ва эртаси ҳақида қайғуради,атрофдагиларга яхшилик улашади. Бугунги кунда ижтимоий тармоқларда ўзларига қандайдир тахаллусларни қўйиб олиб ёшларни бузғунчи ғоялар гирдобига тораётган, мусулмон оламига фитна солаётган Абу Салоҳ, Маҳмуд Абдимўмин, Содиқ Самарқандий, Абдуллоҳ Зуфарлар ким ўзи?, деган савол туғилади. Буларнинг илмий даражалари борми? Йўқ албатта. Бир сўз билан айтганда улар бузғунчидир. Терроризм – жамиятда осойишталикни издан чиқариш, одамларни қўрқитиш, куч ишлатиш, зўровонлик қилиш,одамларни қириб ташлаш,қўрқитиш орқали пул ундириш каби мақсадларни кўзловчи оқим. Экстемизм эса жамиятдаги қонун – қоидаларга зид радикал қараш ва ҳаракатларни ифодалайди. Терроризм ва эксремизмнинг асосий мақсади сиёсий жараён билан боғлиқ бўлиб, ҳокимиятни эгаллаш, жамият осойишталиги ва хавфсизлигига таҳдид солиб, инсонлар онгини пуч ғоялари билан заҳарлашдан иборат. Юқорида таъкидлаб ўтилган шахслар шулар жумласидандир. Бутун дунё уломалари дин ниқоби остида турли ҳаракатларни амалга ошираётган террористик ва экстремистик оқимларнинг ҳатти ҳаракатларини қоралаб, уларнинг қилаётган иши Ислом динига умуман алоқаси йўқлигига иттифоқ қилишган.

Ислом – тинчлик ва хотиржамлик дини. Уни ҳар қандай бузғунчи оқимлар таъсиридан сақлайлик. Динимиз таълимотига оид масалаларни , аввало, масжид имом-хатибларидан сўраб, ишончли диний – маърифий китоблар, интернет тармоғидаги сайтлардан ўқиб ўрганайлик.

Мамарайим ТОШМУРАТОВ
Мирзаобод тумани “Зомин”
жоме масжиди имом-хатиби

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *