ЯХШИ СЎЗ ЖОН ОЗИҒИ

Набий саллоллоҳу алайҳи вассаллам: Ким Аллоҳга ва охират кунига иймон келтирса, яхши гап айтсин ёки жим турсин.-дедилар. Ҳа, яхши сўз ҳамиша инсонларни бир бирига боғлаб келган ва ҳамиша инсон юрагига болдек бўлиб етиб борган. Яхши сўз ҳам ёмон сўз ҳам бир оғиздан чиқади. Юракка етиб борган ҳар қандай ширин сўз, инсонни ғуборини ёзиб юборади. Янада илдам юриб,муаммоларни енгишга куч беради. Масалан: икки уришган инсонни орасини яхши сўзлар билан ислох, қилиш, рўза тутгандан, нафл ибодатларни бажаргандан афзалдир. Бу ҳакида муқаддас китобимизда шундай дейилган: «Аллоҳнинг раҳмати сабабли (Эй Муҳаммад) уларга (саҳобаларга) мулойим бўлдингиз. Агарда ғалва тошбағир бўлганингизда албатта (улар) атрофингиздан тарқалиб кетган бўлур эдилар. Бас, уларни афв этинг (гуноҳлари учун) кечирим сўранг ва улар билан кенгашиб иш қилинг. (Бирор ишга) азму қарор қилсангиз, Аллоҳга таваккул қилинг! Аллоҳ таваккул қилувчиларни севар! (Оли Имрон сураси.159 оят) Биз ҳар қандай шароитда ҳам Аллоҳнинг китобига ва Пайғамбаримиз суннатларига эргашиб, улардан ўрнак олсак мақсадимизга эришамиз. Буюк инсонлар шундай деган эканлар: Инсонларнинг энг яхшиси, ширин сўзли, муросага осон келадиган, қалби пок, ортикча гап сўзлардан ўзини тиядиган кишилардир.

Аллоҳ барчамизни гўзал сифат ва чиройли ҳулқ ила безасин! Ҳаёт такрорланмас, умр қисқа, ҳар бир онимиз ғанимат. Ғанимат дунёда бир биримизга, яхши сўзимиз ва чиройли ҳулкимиз ила либос кийдирайлик. Иймонимиз бут, сабримизни кенг ва виждонимизни пок қилсин.

Мамасолиева ДИЛРАБО.
Ховос тумани “Пахтакор” МФЙ отинойиси.
Каналга аъзо бўлинг

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *