Ихлос сураси фазилати

 

Жаброил алайҳиссалом Табукда тушиб: «Эй Расулуллоҳ, Муовия ал-Музаний Мадинада вафот этди. Унга намоз ўқишингиз учун ерни букиб берайми?»- деди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ҳа», дедилар. Шунда Жаброил алайҳиссалом икки қаноти билан ерга ва тоғ чўққиларига урган эдилар, ер итоат қилди ва унинг тобути кўрсатилди. Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам унга намоз ўқидилар. Ортларида фаришталар                                                    икки саф бўлиб, ҳар бир сафда етмиш минг фаришта бор эди. Ўқиб бўлиб, «Таржиъни (Инна лиллаҳи ва инна илайҳи рожиъун) айтдилар. Сўнг: «Бу даражага нима сабабли эришди?»- деб сўрадилар. Жаброил алайҳиссалом: قُلْهُوَاللَّهُأَحَدٌ «Қулҳу валлоҳу аҳад» ни яхши кўргани ва уни келганда ҳам, кетганда ҳам, турганда ҳам, ўтирганда ҳам ва ҳар бир ҳолатда ҳам ўқигани учун», дедилар»[1]

.Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Ким уч нарсани иймон билан адо этса, жаннатнинг хоҳлаган эшигидан киради ва хоҳлаган ҳурга уйланади: ким қотилни афв қилса, махфий равишда бировнинг қарзини тўласа ва ҳар фарз намозидан сўнг  «Қулҳу валлоҳу аҳад» ни ўн марта ўқиса», дедилар. Шунда Абу Бакр розияллоҳу анҳу: «Биттасини қилса-чи, эй Аллоҳнинг Расули?» деб сўрадилар. У зот: «Биттасини қилса ҳам», дедилар» [2].

«Бир киши Набий соллаллоҳу алайҳи васалламнинг ҳузурларига келиб, камбағаллиги ва ночорлигидан шикоят қилди. Шунда Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи ва салам унга: «Қачон манзилингга кирсанг, одам бўлсабўлмаса, салом бергин, сўнг менга салом йўллагин ва «Қулҳу валлоҳу аҳад» ни бир марта ўқигин», дедилар. Ҳалиги киши шундай қилди. Натижада Аллоҳ таоло унга шу даражада ризқ бердики, ҳатто қўшнилари ю қариндошларига ҳам мўл-кўл ёғдирди»[3].

«Ким  «Қулҳу валлоҳу аҳад» ни ҳар куни эллик марта ўқиса, қиёмат куни: «Тур, эй Аллоҳни мақтовчи! Жаннатга кир!» -дейилади»[4].

«Ким вафот билан ниҳоя топадиган касаллигида  «Қулҳу валлоҳу аҳад» ни ўқиса, қабрида фитналанмайди, қабр сиқишидан омонда бўлади ва фаришталар унинг қўлидан тутиб, сирот кўпригидан жаннатга олиб ўтадилар»[5].

Юлдашева Мавлюда
Гулистон шаҳар «Намуна»
МФЙ
отинойиси

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *