Миссионерлик деганда нима тушунамиз?

Миссионерлик асосан, христианликка хос бўлиб, бу харакат христианлик Византия империясида давлат дини сифатида эълон қилганидан эътиборан олиб борилади. Мазкур харакатнинг илк даврида христиан миссионерлари ўзларининг миссионерлик харакатларини Европа ва Яқин Шарқдаги кўп худоликка сиғиниб келган аҳолини якка худоликка тарғиб қилишдан иборат деб кўрсатганлар. Миссионерлик (миссия-лотинча юбориш,топшириқ)-бирор динга эътиқод қилувчи халқлар орасида бошқа бир динни тарғиб қилиш демакдир.  Кейинчалик вақтлар ўтиши билан уларнинг бундай қарашлари эскирди. Ҳозирги вақтга келиб жаҳон аҳолисининг деярли 80-90 фоизи ўз динига,аксарият холларда якка худоликка эга бўлган даврда “миссионерлик” ва айниқса, “прозелитизм” салбий бир ҳолатга айланиб қолди. Бугунги кунда Ўзбекистонни оладиган бўлсак 90 фоизига яқин аҳолиси мусулмонлар, 7,8 фоизини православлар ва бошқа дин вакиллари ташкил этадилар. Мазкур фуқороларнинг деярли ҳаммаси якка худоликка ишонадилар. Гарчи шундай экан, уларни яна қанақанги якка худолик,”ҳақиқий” динга етаклаш мумкин.

Ўз мақсадларига эришиш учун улар бугунги кунда хайрия ёрдамини кўрсатиш, бунга биринчи навбатда моддий ёрдам киради. Дори дармон топиб бериш ҳамда озиқ овқат билан таъминлаш ҳам хайрия ёрдами хисобланади. Аҳоли орасида турли ўларига хос рангли китоблар, христианликка чақирувчи видео-аудио ёзувлар тарқатадилар. Ўз сафларига қўшилганларни моддий рағбатлантириб, уларни хорижий сафаргаларга юбориш ва иш билан таъминлаш асосий режаларидир. Улар кўпинча қуйдаги турдаги кишиларни ўз таъсирига олишга уринадилар. Кексалар,айниқса эндигина нафақага чиққанлар ва ёлғиз қариялар. Бундан ташқари ,ўз ўрнини топишга уринаётган ёшлар,кучли стрессни бошидан кечираётган беморлар ва ишсизлар.  Миссионерлик қонун орқали таъқиб қилиниб турилади: Ўзбекистон Республикасида виждон эркинлиги қонунан кафолатланган. Ҳар бир фуқаро хохлаган динига эътиқод қилиши мумкин. Шу билан биргаликда диний конфессиялар ўртасидаги тинчлик, тотувлик ва дахлсизликни таъминлаш мақсадида прозелитизм (бир динийконфессиядаги диндорларни бошқасига киритишга қаратилган ҳатти ҳаракатлар)ва ҳар қандай миссионерлик фаолияти қонунан ман этилган.Аҳолининг, ҳусусан соҳа мутахассисларининг, миссионерлик ҳақида маълумотга эга бўлишлари уларнинг бурч ва вазифалари саналади. Мустақил Республикамиздаги айрим оилаларнинг, ҳусусан, ёшларнинг ота боболаримизнинг муқаддас ислом динидан воз кечиб, ҳристиан миссионерлари домига илинаётганини инобатга толсак, бу фаолият тинч-тотув яшаётган ҳалқимиз ўртасига солинаётган раҳна адоват экани кундай равшан бўлиб қолди. Миссионерлик таъсирига тушиб қолмаслик учун хушёр бўлишимиз,лоқайдликка берилмаслигимиз керак бўлади,чунки “Ватан”, ”миллат”, ”иймон-эътиқод” бу муқаддас тушунчаларни ҳеч нарсага алмаштириб бўлмайди.

 

Ҳабибуллоҳ Мубашширов
Мирзаобод тумани “Зиё”
жоме масжиди имиом-хатиби
.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan