Жамиятда отинойиларнинг ўрни ва вазифалари

Диний-маърифий соҳада ҳам 5 та муҳим ташаббус ижросини таъминлаш  учун эътиборга молик ишлар амалга оширилмоқда. Бу борада Ўэбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё  вилояти вакиллигида ҳам  хотин-қизлар илмий салоҳиятини ошириш, оилалар фаравонлигини таъминлаш ҳамда маҳаллалардаги маросим ва урф-одатларни тартибга солиш бўйича  тизимли  ишлар йўлга қўйилган.Вилоятдаги ҳар бир отинойи  фаолият  йўналишларини амалиёт билан боғлаб олиб боришлари учун ишлаб чиқилган, зарур материаллар билан бойитилган услубий қўлланмалар билан таъминланди. Вакиллик томонидан ўтказилаётган ўқув семинар машғулотлари, маъруза ва суҳбатлар  отинойилар билим ва малакаларини ошишида, самарали натижадорликка эришишларида дастуриламал бўлмоқда.

   Айниқса, Ўзбекистон Халқаро ислом академияси малака ошириш маркази ташаббуси билан жойларда ўтказилган ҳафталик ўқув курсларининг  отинойилар билим ва савиясини янада ошириш, юртимизда амалга оширилаётган ислоҳотларлардан хабардор этиш,  уларнинг ўз хизмат вазифаларини сидқидилдан бажариб, бугунги кун талабларидан келиб чиққан холда,  иш жараёнига масъулият билан ёндашишини таъминлашда  манфаати беқиёс бўлди.

        Сирдарё вилоятида ҳам 2021 йил 22-27- февраль кунлари вакиллик тасарруфидаги отинойилар ва ҳудудлардаги тарғибот гуруҳи аъзолари учун «Хотин-қизлар ўртасида маънавий-маърифий тадбирларни мувофиқлаштириш» йўналиши бўйича ташкил этилган 36  соатлик малака ошириш  ҳам отинойиларнинг маҳаллаларда тизимли равишда фаолият юритишлари учун зарурий билим, кўникма ва малакаларини бойитишга хизмат қилаяпди.Ушбу малака ошириш жараёнида  «Ўзбекистонда давлат ва дин муносабатларининг устувор йўналишлари», «Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.Мирзиёевнинг 2020 йил 29 декабрь куни Олий Мажлисга  Мурожаатномасининг мазмун моҳияти», «Жамиятда отинойиларнинг ўрни ва вазифалари», «Диний ва миллий маросимларни тўғри ташкил этишда отинойиларнинг  роли», «Хотин- қизлар орасида кийиниш маданияти ва одобига риоя этилиши», «Аёлларга тегишли фиқҳий масалалар», «Абу Мансур Матрудий ва матрудия таълимоти», «Никоҳ борасида аёллар орасидаги баъзи масалалар», «Ёшларни ҳар томонлама баркамол қилиб тарбиялаш, уларни  ижтимоий ва ижодий фаолиятига ундашда миллий-диний анъаналарнинг аҳамияти» каби мавзуларда  билимлар берилди. Ўқув машғулотларини самарали ташкил этиш мақсадида Дин ишлари бўйича қўмита, Ўзбекистон мусулмонлари идораси, Тошкент Ислом институти, Гулистон Давлат Университети профессор-ўқитувчилари жалб қилинди.

     Ушбу хайрли ишлардан кўзланган асосий мақсад жойларда фаолият юритаётган отинойиларнинг  ўз яшаш манзилларида, маҳаллаларида оилалар мустаҳкамлигини таъминлашлари, ёшлар, ёш келин-куёвлар  учун ибратли ҳаёт  йўлини кўрсатишлари, юртимизда маънавий соғломлаштириш муҳитини таъминлаш, жамиятда соғлом  муҳит яратилишига   муносиб хиссаларини қўшишлари, асосийси, Аллоҳ розилигига эришишларидир.

Муяссар ҲАСАНОВА

Гулистон шаҳар отинойиси

 

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan