Сирдарёда Рамазон ҳайити

Бугун, 26 июнь куни Сирдарё вилоятида Рамазон ҳайити намози жами 62 та масжидда тинч, тартибли, намунали ва кўтаринки руҳда ўтди. Намоз сўнгида эл-юрт ҳақига, хусусан муҳтарам Юртбошимиз ҳақларига хайрли дуолар қилинди. 

Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги барча юртдошларимизни Рамазон ҳайити билан муборакбод қилади. Аллоҳ муборак ойда тутган рўзаларимиз ва барча хайрли амалларимизни қабул қилсин!

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan