ҲАЁТДАГИ ЭНГ ГЎЗАЛ ФАЗИЛАТ – БУ КАНОАТДИР

Абу Умомадан ривоят килинади: «Набий (алайҳиссалом) «Мўмин банда Аллохга бўлган иймондан сўнг эришган энг яхши нарса солиҳа хотин бўлиб, унга амр қилса, итоат қилади, назар солса, хурсанд қилади, қасам ичса, уни оқлайди ва ғойиб бўлса, ўз нафсида ва молида унга яхшиликда бўлади» дер эдилар. ( ибн Можа ривояти)

Пайгамбаримиз с.а.в. мақтаган ушбу солиҳа аёл ўз эрига яхши ёмон кунида энг яқин кишиси, дардкаши, маслахатчиси бўлиб, эрини баъзи ҳолатларда  сабр-чидамга даъват қилиб доимо олдинга интилишига ундайди. Баъзан эр киши ишлари юришмай қолса ёки  имкони бўлиб туриб хам зарур юмушни ўз вақтида таъминла олмай қолади. Мана шундай пайтларда аёл сабр ва яхши муомала билан сабабини сўраса, муаммони ҳал қилиш йўлини топиш осонрок кечади. Бу ҳолат доимо эрини уйга боғлайди. Чунки, у мана шу ерда роҳат топади, хузур кўради.

Хаётдаги энг гўзал фазилат бу – каноатдир! Аёл узини қимматбахо либос ва тақинчоқлар билан эмас, қаноат билан зийнатламоги даркор. Хозирги кунда оилавий келишмовчиликлар ёки эрлар томонидан  харомдан мол топишга уринишларнинг, баъзилари хотинларнинг қаноатсизлигидан келиб қолаётганлиги хеч кимга сир эмас. Қаноат бу ожизлик эмас, балки улуғ инсоний фазилат бўлиб, Аллох ҳузурида бу иши учун аёл кишига улкан савоблар бор. Биз аёллар Хадийжа онамиз каби эрининг энг ишончли вафодори, Фотима онамиз каби қаноатли ғамхўри бўлганимиздагина оилаларимиз саодат масканига айланади.

Гулистон туман отинойиси Садбархон Кавлянова.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan