Анас (р.а)дан ривоят қилинади: Расулуллоҳ алайҳиссалом енгил уйқудан табассум билан уйғондилар. Шунда саҳобалар: “Ё Расуллуллоҳ, сизни нима кулдирди?” деб сўрашди.Пайғамбар алайҳиссалом: “Менга ҳозир бир сура нозил бўлди” деб, “кавсар” сурасини қироат қилдилар.
Аллоҳ таоло айтади: Эй Муҳаммад, албатта, Биз сизга Кавсарни ато этдик. Бас, сиз Парвардигорингиз учун намоз ўқинг ва (жонлиқ) сўйиб қурбонлик қилинг.Албатта,ғанимингизнинг ўзи (барча яхшиликлардан) маҳрумдир.(Кавсар сураси 1-3-оятлар).
Абу Ҳурайра р.а.дан ривоят қилинган ҳадисда “Расулуллоҳ с.а.в.: “ Ким қурбонлик қилишга қодир бўлиб қурбонлик қилмаса, бизларнинг масжидларимизга яқинлашмасин”,-деганлар” дейилади.( Аҳмад,Ҳоким, Байҳақий ва бошқалар ривоят қилган).
Ривоят қилинишича, Довуд алайҳиссалом: “ Ё Парвардигоро, Муҳаммад алайҳиссалом умматларинг қилган қурбонликлари учун нима ато қилгансан?”, дедилар. Аллоҳ таоло хитоб қилди: “ Эй Довуд , Муҳаммад алайҳиссалом умматларидан қурбонлик қилганларга қурбонликнинг баданидаги ҳар бир тукига ўнта савоб ато қилиб, ўнта гуноҳини кечаман. Жаннатдаги даражасини юксалтириб, у ерда бир қаср бино қиламан ва ҳурларни насиб этаман. Эй Довуд алайҳиссалом, бу қурбонлик қиёмат куни маркаб бўлиб, турли балоларни эгасидан қайтаради”.
Фиқҳ китобларида айтилишича, қурбонлик сўйишнинг аввали ҳайит намозидан кейиндир. Унинг охирги вақти учинчи кун аср вақтигача.Қурбонликнинг энг афзали уни қурбонлик қилувчининг ўзи сўйишидир.Агар ўзи сўйишни билмаса, бошқа одамга буюриши ҳам мумкин. Лекин сўйиш вақтида ўзи ҳозир бўлиши мустаҳаб.
Ҳайит айёми яқинлашмоқда. Ҳар бир қурбонлик қилишга қодир юртдошларимизга қурбонлик қилиб ажр савобларга эга бўлишларини тилаймиз.
Раҳима Искандарова
Боёвут тумани “Қарапчи” МФЙ отинойиси.