САВДОДАГИ ҲАЛОЛЛИК – БАРАКА КАЛИТИ

Ислом дини инсонлар ўртасидаги муносабаталарда ҳамиша  адолат,  инсоф,  ҳалоллик  бўлишини  талаб  этади  ва  мусулмонларни шунга  чақиради.  Бу  муносабатлар  орасида  савдо-сотиқ  ҳам  алоҳида аҳамиятга эгадир.  Бу  ҳақда  Аллоҳ таоло Қуръони каримда шундай марҳамат қилган: “Аллоҳ  савдони   ҳалол,  рибони  ҳаром   қилди”  (Бақара  сураси,  275 оят).

Баъзи кишилар савдони рибога ўхшатар эдилар, Аллоҳ таоло уларнинг бу  ўхшатишини  рад  қилиб  айтадики,  савдо  сотиқ  ҳалолдир,  рибо  эса ҳаромдир. Аллоҳ садақаларни кўпайтиради, рибони йўқотади.

Бошқа оятда эса: “Эй  имон  келтирганлар!  Мол-мулкларингизни  ўртада ноҳақ (йўллар) билан емангиз! Ўзаро розилик асосидаги тижорат бўлса, у бундан мустасно. Шунингдек, ўзларингизни (бир-бирингизни  ноҳақ)ўлдирмангиз!  Албатта,  Аллоҳ  сизларга  раҳм -шафқатлидир”  (Нисо сураси, 29-оят).

Ояти  каримадаги  “Мол-мулкларингизни  ўртада  ноҳақ  (йўллар)билан емангиз!” дегани фақат ейиш эмас, балки, молни мутлақ ноҳақ йўллар билан олишдир. “ноҳақ  (йўллар)”,  деганда  эса  шариъатда  мумкин  бўлмаган  ишлар: рибо, қимор, пора, зўрлик билан  тортиб олиш, ўғирлик,  хиёнат, зулм  ва шу кабилар назарда тутилган. Оятда  “Ўзаро  розилик  асосидаги  тижорат  бўлса,  у  бундан мустасно.”,  дейилди,  ўзаро  розилик  асосидаги  тижорат  билан  молларни тасарруф қилиш мумкин. Чунки мусулмон биродари чин кўнгилдан бермаса ,унинг молини олиб, тасарруф қилиб бўлмайди.Бу  ўринда  ризқ  сабаблари  кўп  бўлсада  фақат  тижорат  зикр  қилинган . Чунки  у  энг  кўп  учрайдиган  фаолият  тури  бўлиб,  бошқа  касблар  ҳам  унга боғлиқдир. Маълумки, ислом бир нарсани ҳаром қилса, унинг муқобилига ҳалол нарсани ҳам  тақдим қилган. Масалан зинони ҳаром қилди, никоҳни  ҳалол  қилди.  Рибони  ҳаром  қилди,  тижоратни  ҳалол  қилди.  Агар тижоратчи тўғри йўлни тутса, бу касб ниҳоятда пок ва шарафли касбдир.Бу ҳақида ҳабибимиз Муҳаммад соллаллоҳу алайҳи васалламдан  ушбу ҳадис ривоят қилинган: Абу  Саид  розияллоҳу  анҳудан  ривоят  қилинади:  “Набий алайҳиссалом:  “Ростгўй,  омонатдор  тижоратчи  набийлар,  сиддиқлар  ва шаҳидлар билан биргадир”, – дедилар (Имом Термизий ривоят қилган).

Мусулмон  киши  мана  шундай  улуғ  мақомга  эришиши  учун  ушбу касбнинг  шаръий  қоидаларига  амал  қилиши  керак.  Яъни,  тижорат  билан шуғулланаётган  ёки  энди  иш  бошламоқчи  бўлган  киши  тижорат  илмини

диққат  билан  ўрганиши  керак.  Шунинг  учун  ҳам  Ҳазрати  Умар  розияллоҳу

анҳу тижоратчилардан тижорат илмини билишни талаб қилардилар. Гоҳида  савдогар  арзимаган  пулларга  виждонини  сотаётгани,  Аллоҳ таолонинг  номига  ёлғон  қасам  ичаётганини  гувоҳи  бўламиз.  Бу  билан  у  ўз шарафи  ва  динини  йўқотади  ва  қуйидаги  оятда  зикри  келганларга  ўхшаб қолади. “Улар, ҳақиқатан, охират ўрнига (фоний)  дунё ҳаётини сотиб олган кимсалардир.  Шундай  экан,  уларга  бериладиган  азоб-уқубатлар енгиллаштирилмас ва уларга ёрдам ҳам берилмагай ” (Бақара сураси, 86-оят).  Тижорат  аҳли,  ўзларига  Расулуллоҳ  соллалоҳу  алайҳи  ва  салламни  ва саҳоба  розияллоҳу  анҳумларни  намуна  қилиб  олишлари,  уларнинг  ичида

тириклигидаёқ  жаннат  башорат  қилинган  Абдурроҳман  ибн  Авф  каби беҳисоб мол-мулкка эга бўлган тижоратчилар ҳам бўлганлиги, лекин тижорат

уларни  Аллоҳнинг  зикри  ва  ибодатидан  тўсмаганлигини  билишлари  ҳам

зарур.

БОТИР домла НОСИРОВ
Ховос тумани “Ҳуснобод” жоме
масжиди имом-хатиби

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan