ОТИНОЙИЛАР ИШТИРОКИДА ТАДБИР
Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг 33 йиллиги муносабати билан Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги тизимида фаолият олиб бораётган отинойилар иштирокида “Миллийлигим акс этган ўзлигим” мавзусида маънавий-маърифий тадбир бўлиб ўтди.
Тадбирда, отинойилар томонидан “Мустақиллик -Аллоҳ неъмати”, «Ўзлигимиз акс этган либос», “Мен Ватанга нима бердим ”, каби мавзуларда чиқишлар қилинди.
Тадбирда, Ўзбекистон Мусулмонлар идораси Сирдарё вилояти вакиллиги ўринбосари
Султон домла Жангиров иштирок этдилар.
✍️ЎМИ Сирдарё вилояти вакиллиги
Матбуот хизмати