Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Ҳабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигида, вилоятнинг шаҳар ва туман бош имом-хатиблари ва Сайхунобод туманида фаолият юритаётган масжид имом-хатиблари “Пахтакор” жоме масжидида йиғилдилар.
Бундан кўзланган асосий мақсад жойлардаги масжидларнинг фаолияти билан яқиндан танишиш, кузатилинаётган камчиликларни бартараф этиш, аҳоли билан ишлашни янада жадаллаштириш ва бошқа масалалар.
