Жорий йилнинг 5 август куни Сирдарё вилоятида имом-хатиблар фаолиятини янада самарали ташкил этиш мақсадида навбатдаги амалий тадбир ўтказилди.

Ушбу намунавий-амалий тадбир Ўзбекистон мусулмонлари идораси ва Дин ишлари бўйича қўмита ҳамкорлигида ташкил этилди ва Гулистон шаҳридаги «Гулистон» жоме масжидида бўлиб ўтди.
Тадбирда Ўзбекистон мусулмонлари идораси раиси ўринбосари Зайниддин домла Эшонқулов ҳамда Сирдарё вилояти бош имом-хатиби Хабибуллоҳ домла Зокиров йиғилишга раҳбарлик қилишди.

Йиғилишда вилоят вакиллиги раҳбарияти, туман ва шаҳар бош имом-хатиблари, отинойилар, ҳудуддаги масжид имом-хатиблари ва ноиблари, “Ҳаж-2025” зиёратчилари, шунингдек маҳалла фуқаролар йиғини раислари иштирок этди.



Шунингдек, Зайниддин домла Эшонқулов ва Хабибуллоҳ домла Зокиров бошчилигида вилоят вакиллиги раҳбарияти, туманлар бош имом-хатиблари ҳамда тажрибали имом-хатиблардан иборат ишчи гуруҳ тузилди.

Ишчи гуруҳ аъзолари томонидан ҳудуддаги 23 та маҳаллада жами 139 та хонадон ҳолати ўрганилди. Жумладан, ногиронлиги бўлган шахслар яшайдиган хонадонлар, муаммоли оилалар ва ёт ғоялар таъсирига мойил бўлган фуқаролар билан суҳбатлар ўтказилди, уларнинг тушунчалари тўғирланди. Шунингдек, ижтимоий ҳимояга муҳтож оилалар қамраб олинди.


