Сирдарё вилояти вакиллигида йиғилиш ўтказилди

13 ноябрь куни Гулистон шаҳридаги “Гулистон” жоме масжиди мажлислар залида Сирдарё вилоятида фаолият юритаётган туман ва шаҳар бош имом-хатиблари иштирокида навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирга вилоят вакили Ҳабибуллоҳ домла Зокиров раҳбарлик қилди.

Йиғилишда Зайниддин домла Эшонқулов раҳбарлигидаги онлайн Зоом мажлисида белгиланган вазифалар ижроси муҳокама қилинди. Шунингдек, масжидларда куз-қиш мавсумига тайёргарлик, ёнғин хавфсизлиги, жума намозларини ўз вақтида ўтказиш, “Обуна–2026” ойлигида фаол иштирок этиш ва “Маромийлик” дастури доирасида амалга оширилаётган ишларга эътибор қаратилди.

Шайх Нуриддин Холиқназар ҳазратларининг янги чоп этилган “Эй бандаларим…” (Бир қудсий ҳадис шарҳи) номли китобини мутолаа қилиш ҳамда унинг мазмунини халқимизга етказиш тавсия этилди.

Йиғилиш якунида имом-хатибларга масъулиятни ошириш ва маънавий-маърифий фаолиятни кучайтириш бўйича кўрсатмалар берилди.


Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.