Она сути бебаҳо неъматдур, она сутини ҳеч нарсага қиёслаб бўлмайди, она сути гўдаклар учун ризқ қилиб берилган илоҳий озуқадир. У болаларини соғлом бўлишлари гаровидир. Она вужудида сут хосил бўлишининг ўзи ҳам илоҳий мўжизадир. Янги туғилган гўдак жисми ва рухининг бардавом ўсиши учун она сутидан авзал озуқа йуқ. Боланинг суяги онанинг сути билан шакилланади ҳамда ақлий ривожланишида ҳам она сути мухим озуқа хисобланади.
Аллох таоло Бақара сураси 233 оятда шундай марҳамат қилган: «Оналар болаларини тўла икки йил эмизадилар»*.(Бу муддат) эмизишни камолига етказишни истовчилар учундир. (*) Чақалоқни икки ёшгача она сути билан эмизиш нақадар фойдали эканига ояти каримада ҳам ишорат этилмоқда. Лекин шариат бўйича онани эмизишга мажбур қилинмайди, балки у хоҳламаган тақдирда ота чақалоқни эмизиш учун энага ёллаш керак бўлади. Бу одат арабларда кенг тарқалган эди. Муҳаммад (а.с.)нинг оналари ҳам тирик бўла туриб, Саъд қабиласига мансуб Ҳалима исмли аёлга эмизиб, тарбия қилишга берилганлари ислом тарихида маълумдир.
Чақалоқни икки ярим ёшга етгунга қадар эмизган аёлларнинг номларини ёдда тутиш зарур бўлади. Зеро, эмизган аёлнинг бошқа болалари билан у эмишган бола ака-ука ёки опа-сингил ҳисобланиб, уларнинг ўзаро турмуш қуришлари ножоиз бўлиб қолади.(Мх.).
Бола организмининг соғлом бўлишида, қобилият ва ҳиссиётларни тарбиялашда, айниқса ота-онага меҳрибон бўлишида она сутининг таъсири беқиёсдир. Она ўз меҳрини фарзандига сути орқали беради.
Замонавий тиббиётда ҳам она сутининг шифобахш хусусиятларига ҳам алоҳида эътироф этилади. » Болани она сути билан боқиш нафақат унинг соғлигига, балки ақлий қобилиятига ҳам ижобий таъсир кўрсатади «. Эътиборли жиҳати она сути турли микроблардан холи бўлади. Бир сўз билан айтилганда гўдак учун она сутига тенг келадиган озуқа йуқдир. Соғлом онадан соғлом бола туғилади деганларидек бола соғлом ўсиши учун она ҳам ҳар томонлама соғлом бўлиши керак экан.
Мирзаобод туман отинойиси Султонова Фароғат