Ҳанафий мазҳабига кўра, намозда турган киши қўлларини бир-бирига боғлаб, киндик остига қўяди. Бу ҳақда бир қанча ривоятлар мавжуд бўлиб, қуйида улардан баъзиларини келтирамиз.
Воил ибн Ҳужр розияллоҳу анҳудан, у зот оталаридан ривоят қилинади. “У зот айтадилар: “Мен Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам намозда ўнг қўлларини чап қўлларини устига – киндик остига қўйганларини кўрдим” (Имом Ибн Абу Шайба ривояти). “Эълоус сунан” китобида, бу ҳадиснинг ровийлари ишончлидир, дейилган. Яна бир ривоятда шундай келади:
Абу Воил розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади: “Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу айтадилар: “Намозда кафтнинг устига кафтни қўйиб киндик остида ушланади” (Имом Абу Довуд ривояти).
Аллома Зафар Аҳмад Усмоний мана шу ривоятни келтириб, шундай деганлар: «Муҳаммад ибн Сирин Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ҳадис ривоят қил-ганларида, у зотдан «Бу Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламданми?» деб сўраганлар. Шунда Ибн Сирин раҳматуллоҳи алайҳ: «Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳу-нинг ҳар бир ҳадиси Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васалламдандир», деб жавоб берганлар. Демак, бундан Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳунинг ҳар бир ҳадиси марфуъ эканлиги келиб чиқади. Шундай қилиб, намозда қўлларни киндик остига қўйиш суннат эканлиги собит бўлган».
Мирзаобод тумани “Мулла Ботир”
жоме масжиди имом-хатиби:
Мубаширов Ҳабибуллоҳ