Йиғилишда Ўзбекистон мусулмонлари идораси Сирдарё вилояти вакиллиги раҳбарияти, туман-шаҳар бош имом-хатиблари, отинойилар, Оқолтин тумани масжидлари имом-хатиблари ва ноиблари, «Ҳаж-2026» зиёратчилари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари раислари иштирок этдилар.
Белгиланган вазифалар ижросини таъминлаш мақсадида ишчи гуруҳ аъзолари тумандаги 4 та масжид ва 11 та маҳаллага бириктирилди. Улар маҳаллалардаги муаммоли хонадонларга ташриф буюриб, аҳоли билан суҳбатлар ўтказдилар, мавжуд муаммоларни ўргандилар ҳамда фуқароларнинг фикр ва таклифларини тингладилар.
Амалга оширилган ишлар давомида имом-хатиблар томонидан 7 тоифага мансуб 60 та оила, отинойилар томонидан эса 4 тоифага мансуб 10 та оила қамраб олинди. Жами 70 та хонадонда маънавий-маърифий тарғибот ва амалий ёрдам тадбирлари олиб борилди.
Ташрифлар давомида ичкиликка ружу қўйган фуқаролар билан профилактик суҳбатлар ўтказилиб, зарарли одатлардан сақланиш, оилавий муҳитни мустаҳкамлаш ва соғлом турмуш тарзига амал қилиш юзасидан тушунтиришлар берилди. Шунингдек, маънавий кўмакка муҳтож инсонларнинг муаммолари тингланиб, уларни қийнаб келаётган саволларга жавоблар берилди.
Бундай хайрли ташрифлардан кўзланган мақсад — аҳоли билан яқиндан мулоқот қилиш, оилаларни қийнаётган муаммоларни ўрганиш, уларга маънавий кўмак бериш ҳамда жамиятда эзгулик, меҳр-оқибат ва маърифат муҳитини янада мустаҳкамлашдан иборат.
Сирдарё вилояти вакиллиги Матбуот хизмати.








