Динлар ва миллатлараро тотувлик

Бугунги  кунда   жонажон   Ўзбекистонимизда  130  дан   зиёд  миллат  ва  элат вакиллари  яшаб  келмоқда.  Ҳар  бир  миллат  ва  элат  вакиллари  бир  оила вакилларидек  аҳил – иноқ  яшаб  келмоқда.  Ҳар  бир  миллат  вакиллари  динидан, тилидан, ирқидан  қатъий  назар Ўзбекистон  фуқороларидир  ва  давлат  қонунимиз  бўйича  тенг  ҳуқуқ , эркинликка  эгадирлар.  Ислом  динимизда  дунёдаги  турли  туманлик  Яратганнинг  иродаси  ва  ҳикматидир.

Қуръони  каримда  Аллоҳ  Таоло  шундай  марҳамат  қилади :  “Эй  инсонлар !  Дарҳақиқат , Биз  сизларни  бир  эркак  (Одам)  ва  бир  аёл  (Ҳавво)  дан  яратдик  ҳамда  бир – бирларингиз  билан  танишишишингиз  учун  сизларни  (турли-туман)  халқлар  ва  қабила (элат) лар  қилиб  қўйдик”.  (Хужурот,13).
   Аллоҳнинг  ҳикматида    эса  ер  юзида  умумий  фаровонлик  йўлида  бир  бўлиб , ҳамжиҳат  ва  иноқ  яшамоқлари , тинчлик  йўлида  саъй  ҳаракат  қилмоқлари , ижтимоий – иқдисодий  ва  бошқа  соҳаларда  ҳамкорлик  қилиб , эришилган  ютуқларини  бирга  баҳам  кўришликлари  акс  этади.
Бағрикенглик  масаласида  Расулуллоҳ  (алайҳиссалом)  фақат  ислом  умматигагина  эмас  бутун  инсониятга  ўрнак  бўлдилар.  Қўшничилик  одобларида  қўшнингиз  ғайридин  бўлсада  қўшничилик  ҳаққи  борлигини   биз  умматларига  уқдирдилар.  Юртимизда  асрлар  давомида  ўзга  дин  вакилларининг  ибодатхоналари , қадамжолари  бузулмай  сақланиб  келмоқда.
   Бу  шуни  кўрсатадики , заминимиздан  етишиб  чиққан  алломаларимиз  динлар  ва  миллатлараро  бағрикенгликни  тарғиб  қилиб  келганликларини  қайд  этиш  лозим.  Улуғ  олим  бобомиз  Имом  Мотрудий  ҳазратларининг  Қурон  тафсирига  бағишланган “ Таъвилот  аҳли  сунна”  асари  “Ҳаж”  сураси  40  оят  тафсирида  :  “Черков  ва  синогогаларни  вайрон  этиш  ман  этилади ,  бу  масалада  илм  аҳли  орасида  ихтилоф  йўқдир “ деб  таъкидланади.
Демак  Ислом  таълимотига  кўра  дунёдаги  барча  инсон  борки , насл – насаби  келиб  чиқишидан  қатъий  назар  тенгдирлар.  Қурон  бу  дунёни  барча  дин  ва  халқ  вакиллари  тинч – тотув  яшайдиган  замин  деб  эълон  қилди.
Инсоният  яшар  экан  ҳар  доим  оқу – қора , яхшилик  ва  ёмонлик  бўлаверар  экан.  Ҳозирги  тинч – тотув  яшаётган  кунимизга  раҳна  солаётган  қора  кучлар  бисёрдир.  Уларнинг  мақсади  миллатлараро , динлараро  низолар  келтириб  чиқаришдир.  Диний  бағрикенглик  шундай  низоларнинг  олдини  олиш  учун  бугунги  кунимизда  янада  кўпроқ  меҳнат  қилишимизни  тақазо  этади.

Баходир СУЮНБОЕВ
Гулистон шаҳар “Исо Ўғли Мусо” жоме
масжид имом-хатиби.