Исрофгарчиликка йўл қўймайлик.


Ўлкамизда пишиқчилик ойи кезмоқда. Азалдан ота -боболаримиз пишиқчиликда тўй ўтказишни режалаштириб келганлар. Пишиқчиликда тўй қилиш яхши, аммо тўйдаги исрофгарчиликлар тўғрисида айтиладиган бўлса бироз афсусланиш ҳам бўлади.
Момоларимиз «Атала берса ҳам тўй бўлсин» деганларини болаликда эшитганмиз. Бу билан юртда ободлик,маъмурчилик бўлсин деганлари экан. Чунки, ўтган замонларда тирикчилик тор бўлиб, қўли калта одамлар тўй қилишга, ош беришга қийналишган экан. Қариндошлар бир бирини қўллаб-қувватлаб тўй қилишган экан.
Ҳозир-чи, одамлар ким ўзарга тўй қилишяпти. Тўйхоналар тўлиб тўйлар ўтяпти. Тўйдан олдинги ва кейинги маросимларни айтмайсизми…
«Тўй жўнатар» маросими-тўйдан икки кун олдин қуданикига куёв томондан тўй харажатлари жўнатилади, куёвни уйида камида 30 кишилик дастурхон безалади.
«Сеп келди» маросими-тўйдан икки кун олдин келин томондан келин куёв учун тўплаган сеп сидирғаси куёвни уйига келтирилади, камида 20 кишилик дастурхон безалади.
Тўйни эртасига «Юз очди» -камида 40 аёл учун дастурхон безалади
Уч кундан кейин «Чарлар»-камида 50 аёл учун дастурхон безалади
Келинни отаси тўйга бормаган бўлса уч тўрт кун ўтгач» Ота кўрди» албатта отани ёнида 20та эркак, 10 та аёл қариндош келади, куёв томондан ҳам 20 тача одам тўпланади. Бу маросимларни ўтказиш учун тўйдан кўра кўпроқ сарф харажат кетади.
Инсонларга шунча неъматларни ато этган Роббимиз уларни бу неъматлардан оқилона фойдаланишга, исроф қилмасликка чақиради. Бу борада Қуръони каримда- «Шунингдек, еб-ичингиз,(лекин) исроф қилмангиз! Зеро, У исроф қилувчиларни севмагай»,(Аъроф сураси, 31-оят)
Бу исрофгарчиликнинг олдини олиш учун маҳалла еттилиги, «Нуроний» жамғармаси аъзолари, отинойилар, хожи оналар, хожи оталар турли тарғибот ишларини олиб боришлари натижасида сезиларли даражада ўзгаришлар бўлмоқда. Маҳаллаларда секин-аста тўйлар ва маросимлар ихчамлашмоқда.
Сирдарё вилояти вакиллигининг хотин-қизлар масалалари бўйича ўринбосари Р. Искандарова