Пойтахтимизнинг Чорсу даҳасида жойлашган «Хожа Аҳрор валий» жомемасжидида аёллар учун намозхона очилди. Бу ҳақда info.islom.uz сайти маълум қилган.
Мазкур масжид атрофи одамлар гавжум бўладиган жой бўлганлиги сабабли унда аёллар учун алоҳида намозхона ва таҳоратхона ажратилган бўлиб, муслималар намозларни ўз вақтида адо этишлари учун барча шарт-шароитлар мавжуд.

Аллоҳ таоло масжид раҳбарияти ҳамда бу ишга ҳисса қўшган барча мутасаддиларни ажру савоблардан баҳраманд қилсин!