«(Барчангиз) Аллоҳга қайтариладиган кундан(қиёматдан) қўрқингиз! Сўнгра ҳар бир жон(эгасига)га қилган амалларига яраша нарса(мукофот ёки жазо)берилур ва уларга зулм қилинмас»
(Бақара сураси,281-оят). Аллоҳга шукурлар бўлсинки, Мустақиллигимиз туфайли динимиз юқори чўққиларда ривожланиб, ўз маҳсулини курсатмоқда. Бу дегани,амаллар ҳам янада кўпайди деганидир. Дунёда ҳозирда мусулмонлар сони кўпайиб бормоқда. Ва ниҳоят, ўзга дин вакиллари ҳам Ислом динини тафаккур қилиб,унинг мазмуни ва моҳиятини нима эканлигини тушуняптилар. Ҳар бир банда Аллоҳ учун амалларини чиройли ҳулқи ила эришмоғи лозимдир. Чиройли ҳулқ эса мўминлар билан муносабатни мустаҳкамлайди. Бу борада айниқса аёлларимиз ўзларига ибратни кўпроқ олишлари мақсадга мувофиқдир.Ибодатда ва амалларда доимо булишимиз учун иймонимизни мустаҳкам қилишимиз ва заифлашишга йўл қўймаслигимиз керакдир. Аёлларимиз бидъат ва ҳурофотларга жуда ишонувчандир. Суннатдаги озгина амал, бидъатдаги кўп нарсадан ҳайрлироқдир. Агар биз фарзларни адо этиб,суннатга эргашсак,бидъатлар ӯз ўзидан йўқ бўлиб кетади. Амалларимиз эса ўз тасдиғини топади.»Эй, иймон келтирганлар!Аллоҳга итоат этингиз ва Пайғамбарга итоат этингиз! Амалларингизни зое қилмангиз!(Муҳаммад сураси,33-оят).Ушбу оят,яна амалларни зое қилмасликка даъват қилмоқда. Биз аёллар икки дунё саодатига эришмоқликни эса ўз оиламиздан бошлашимиз лозимдир. Қиёмат куни пушаймон бўлмаслик учун ҳаётимизни савоб амаллари билан тўлдиришимиз мақсадга мувофиқдир. Бу учун илмни ўрганишимиз ва амал қилишимиз керак. «Эй,иймон келтирганлар,Аллоҳдан қўрқинглар ва (ҳар бир)жон(эгаси)эртанги кун(Қиёмат) учун нимани(қандай амални) тақдим этганига қарасин! Аллоҳдан қурқингизлар!Албатта,Аллоҳ қилаётган амалларингиздан ҳабардордир». (Ҳашр сураси,18 оят).Бу таъкид амаллар ниҳоятда аҳамиятли эканини билдиради. Қилаётган ҳар бир ишимиз оз бўлсада, икки дунё саодатига эришадиган амаллардан бўлиши,бу бизнинг ютуғимиздир. Зеро,Аллоҳ бизни ўзига ибодат қилиш учун яратди,қилган ва қилаётган амалларимизни ёзиб борадиган фаришталарни тайин қилди. Ҳар бир бандада яхши ва ёмон амаллар бўлади. Яхш амалларимиз кичик булсада, уни менсимаслик ярамайди.Улар бизни ҳалокатдан қутқаради. Аллоҳим барчамизни яхши амаллар билан сифатлантирсин. Ҳеч шубҳа йуқки бир кун ўламиз, кейин тириламиз ва амалларимизни ажрини оламиз. Дунёнинг ҳою-ҳаваслари билан ўз йўлимиздан адашмайлик. Бугун амалларимиз бор,ҳисоб йуқ,эртага эса ҳисоб бўлади,аммо амалларимиз бўлмайди.
Мамасолиева Дилрабо.
Ховос тумани “Пахтакор” Мфй отинойиси.
Амалларимиз — доим биз билан!