Мустақиллик тушунчаси азал азалдан инсониятнинг орзу умидларини, армон ва изтиробларини ва келажакка умидларини ўзида мужассам этган. Хақ таоло инсонни яратар экан унга соф табиатни, инсоний фитратни ато этди. Ана ўша соф фитрат инсонни доимо мустақил ва озод бўлиши, ҳур фикрлаши ва яхшиликка интилиб яшашини тақозо қилади. Зеро инсонни жасади қуликка маҳкум бўлса, унинг руҳияти ҳам таслим бўлади.
Инсон доимо ўзини ҳар жиҳатдан эркин бўлишини, таҳликасиз ҳаёт кеширишни, озод яшашни хохлайди. Буларнинг барчасига эса мустақиллик орқали эришиш мумкун.
Истиқлол неъмати энг улуғ неъматлардан бири бўлиб, у – ўзаро ҳурмат, бир – бирини тан олиш ва эъзозлаш ва шу орқали инсон қадрини асраб – авайлаш демакдир.
Биз ҳоҳ дунё халқлари тариҳига ҳоҳ ўзимизнинг шонли тариҳимизга назар солсак, ушбу улуғ неъматга эришиш осон бўлмаганлигига гувоҳ бўламиз. Бу йўлда қанчадан – қанча аждодларимиз жон фидоликлар қилганларига шоҳид бўламиз.
Шундай экан азизлар бу бебаҳо неъматларни ўз вақтида қадрлайлик ва уни янада тараққий этишга бор куч ва иқтидоримизни сафарбар этайлик! Зеро ушбу юртда келажакда кўз қувончларимиз бўлган ўғил – қизларимиз ва набираларимиз камол топадилар инша Аллоҳ!
Зеро муҳтарам юртбошимиз бу шонли йўлнинг асосини, пойдеворини қўйиб бердилар. Янги Ўзбекистон бу янги имкониятлар ва янги марралар демакдик. Аллоҳ таоло юртимизни доимо Ўз муҳофазасида асраб, бу юртимизнинг равнақини, эришган улкан натижаларни кўриб, кўзимиз қувониб юрмоғлигини насиб қилсин! Мустақиллигимиз абадий бўлсин!
Сирдарё вилояти бош имом-хатиби.
Ҳабибуллоҳ домла Зокиров