Бугун 27 февраль куни соат 08:10 да Сирдарё вилоятидан бир гуруҳ юртдошларимиз Умра зиёратини адо қилиш учун Саудия Арабистони Подшолигига жўнаб кетишди. Муборак сафар давомида зиёратчиларимиз Мадинаи мунаввара шаҳрида 3 кун ва Маккаи мукаррама шаҳрида 7 кун бўлиб, 9 март куни соат 20:00 да юртимизга қайтиб келишлари режалаштирилган. эслатиб ўтамиз, вилоятимиздан бошқа бир гуруҳ зиёратчиларимиз жорий йилнинг 9 – 19 февраль кунлари Умра амалларини бажариб келганларини хабар қилган эдик.
Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам: «Умра — икки умра оралиғида қилинган гуноҳларга каффоратдир ва пок ниятда қилинган ҳажнинг мукофоти — фақат жаннатдир!» — деб айтганлар. Аллоҳ таоло зиёратчиларимизнинг ибодатларини қабул қилсин. Барчамизга Аллоҳнинг байтини зиёрат қилиб, муқаддас Ҳаж ва Умра амалларини адо қилишни насиб қилсин!
ЎМИ Сирдарё вакиллиги