Хушхабар! Навоий вилояти учун китоблар акцияси маблағлари йиғилди

«Вақф» хайрия жамоат фонди томонидан «Масжид ва мадрасалар учун китоб» акцияси доирасида Навоий вилоятидаги 15 та масжидлар учун китоблар харид қилиш бўйича лойиҳа эълон қилинган эди.
Ушбу акцияда 390 дона ўн миллион сўмдан ортиқ суммадаги китоб сотиб олиш режалаштирилган эди. Акция эълон қилинганидан қарийб икки ой ўтиб керакли маблағ саҳоватпеша инсонларни эзгу амаллари билан тўпланди.
Берувчи қўлдан ҳам олувчи қўлдан ҳам Аллоҳ рози бўлсин!
Маблағларни йиғишда ўз ҳиссаларини қўшиб турган мўмин ва мўминаларга «Вақф» хайрия жамоат фонди ўз миннатдорлигини билдиради.
Аллоҳ таоло Ўзининг Каломида шундай марҳамат қилади: «Молларини Аллоҳнинг йўлида сарфлайдиганларнинг мисоли, худди бир дона донга ўхшайди. Ундан етти бошоқ ўсиб чиқади, ҳар бошоқда юзтадан дон бор. Ва Аллоҳ кимга хоҳласа, яна кўпайтириб берадир. Ва Аллоҳ қамраб олувчи ва билувчи зотдир» (Бақара сураси, 261-оят).
Барча китоблар сотиб олиниб, Навоий вилоятига етказиб бериш учун тайёр ҳолатга келтирилди. Ушбу вилоят масжидлари учун китоб харид қилиш акцияси якунланди.
Инша Аллоҳ омонатларни манзилларига етказиб, кейинги босқичда Хоразм вилояти масжидлари учун китоблар харид қилиш акциямизни давом эттирамиз!
Азизлар хайрли ишларда фаол бўлайлик. Хайрия тадбирларида ўз ҳиссаларимизни қўшиб ажрларга эришайлик!
Акцияда иштирок этиш ниятида бўлганлар учун қўшимча маълумотлар қуйидаги телефон рақамлари орқали берилади.

97-432-02-72
94-630-99-26
95-195-16-10

Яхши инсонларга акция ҳақида маълумотни етказишда кўмаклашинг!

«Вақф» хайрия жамоат фонди Матбуот хизмати

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan