Усмон ибн Аффон (розияллоҳу анҳу)

Исмлари Усмон ибн Аффон ибн Абул Ос ибн Умайя ибн Абду Шамс ибн Абдуманноф Уммавий Қурашийдир Усмон ибн Аффон фил воқеасидан ёки Пайғамбаримиз алайҳиссалом туғилганларидан олти йил ўтиб таваллуд топди. Халифалик даврлари ўн бир йил, ўн бир ой, ўн тўрт кун давом этди (644-656 й.й). Расулуллоҳнинг икки қизларига – олдин Руқияга, у дунёдан ўтгач, Умму Гулсумга (розияллоҳу анҳумо) уйланганлари учун “Зиннурайн”, яъни “Икки нур эгаси” номини олади. У киши ўрта бўйли, кўркам, чиройли юзли, нозик жуссали, юзи қизил ва соқоли қалин киши бўлган. 35/656 йилда вафот этди. “Бақи” қабристонига дафн этилди.

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan