Кейинги пайтларда интернет (ижтимоий тармоқлар)да қимор
ўйинлари сезиларли даражада кўпайди.Қимор ўйнаб хонавайрон бўлган, чиқиб бўлмас кўчага кирганлар талайгина. Бу кишилар бошқаларга ибрат бўлиши керакки, Аллоҳ таоло ҳаром қилган ишларни қилишнинг охири войдир!
Сўнгги вақтларда ѐшлар ўртасида муштлашув, пичоқбозлик, бирбирини шафқатсизлик билан калтаклаш ва жонига қасд қилиш вақтивақти билан учраб турибди.
Бу ишларни гуруҳ-гуруҳ бўлиб қилиш янаям ѐмонроқ натижаларга олиб келмоқда. Динимиз эса, нафақат инсон, балки ҳайвонларга ҳам
меҳр-шафқат билан ѐндашишга буюради. Аллоҳ таоло машриқу
мағрибдаги барча мўмин-мусулмонларни диндош ака-укалар деб эълон қилган. Агар улар ўзаро келишмай қолсалар, уларнинг ўрталарини ислоҳ қилиш савобли иш бўлиб, мўминларни нажот топишига сабаб бўлади.
Ёшларимизни тўғри йўлдан чалғишига сабаб бўлган омиллардан бири ижтимоий тармоқларда беркиниб олган кимсалардан илм олишларидир. Дин илмини ҳар кимдан олинмайди. Уни насл насаби
маълум, устози, мазҳаби, эътиқоди маълум кишилардан олинади.
Гапираѐтган гапи бошқа мақсади бошқа одамлар умматга катта зарар келтиради. Мусулмонларни фирқаларга бўлиб ташлайди.
Яқинда қўл телефонларига мусулмонларни фитнага солаѐтган Абу Салоҳ, Абдуллоҳ Зуфар номли кишиларнинг марузаларини телефонда
сақлаш, тарқатиш жавобгарликка сабаб бўлиши ҳақида огоҳлантириш келди. Бундан тегишли хулоса чиқариб жавобгарликка сабаб бўладиган
ишни қилиб, ўзимизни ҳам, яқинларимизни ҳам ташвишга қўймайлик.
Таъкидлаш жоизки, айрим кишилар келган хабарга қизиқиб номи зикр қилинган кимсаларнинг видео, аудиоларини қидириб кўришмоқда. Бу хато устига хатодир. Асло бундай қилмаслик керак. Динни ишончли,эътиборли, ҳамма эътироф қилган устозлардан ўрганиш тўғри йўлдир.
Ёшларимиз ижтимоий тармоқлардан фойдаланиб билимларини оширишмоқчи бўлишса, расмий сайтларга мурожаат қилишсин, расмий масжидлар ва имом-домлаларимизнинг каналларига аъзо бўлишсин.
Зеро, ижтимоий тармоқларда ғаразли мақсадлар билан фаолият олиб борадиган сайт, канал ва шахслар жуда кўп. Улар жамиятимиз ва ёшларимиз тарбиясига катта таҳдид бўлиб, фирқаланиш, динда ғулу кетиш ва мазҳабсизлик уруғларини сочмоқдалар.
Файзулло Эшбеков
Боёвут тумани «Ҳазрати Хизр» жоме масжиди имом-хатиби.