Риёдан огоҳ бўлинг.

Риё шариатда Аллоҳ учун эмас биров кўриши учун ва биров гапириши учун қилинган амал «Риё» дейилади. Аллоҳ таоло (Каҳф сураси 110 -оятида) шундай дейди:
«Ким Роббига рўбарў бўлишни умид қилса, солиҳ амал қилсин ва Робби ибодатига бирортани шерик қилмасин».
Қиёматдан умиди бор банда Ўша Кунда Аллоҳ таолога хурсанд ҳолда рўбарў бўлишни умид қилса холис Аллоҳ учун ибодат қилсин.
Кимки амалини одамларга эшиттириб гап сўз учун қилса, бу амали шов-шув бўлиб ундан хурсанд бўлса у риё бўлади.
Абу Ҳурайра розияллоҳу анҳудан ривоят қилинади:
» Расулуллоҳ соллаллоҳу алайҳи васаллам дедилар:
«Аллоҳ таборака ва таоло:
» Мен шерикка энг беҳожат зотман. Ким бир амал қилса-ю, унда Мен билан Мендан бошқани шерик этса, уни хам, шеригини ҳам тарк этурман» дедилар».
Бу ҳадисда ўз амали билан Аллоҳни ҳам, Аллоҳдан бошқани ҳам рози қилишга уриниш риёкорлик экани ҳақида айтилмоқда. Шундай экан биз риёдан сақланишимиз керак. Бизларни ота- боболаримиз ҳар бир иш ва амалларини Аллоҳ розилиги учун қилиб уларни сир тутишга ҳаракат қилишган. Ҳозирги давримизда бир иш қилмоқчи бўлсак бажаргандай гапирамиз. У амалга ошгандан кейин йиллар давомида мақтаниб юрилади. Умра зиёратига бориб келганда, тўйларни дабдаба билан ўтказиш, ҳаттоки мусибатхоналарда ҳам риёкорликка рўбарў бўлмоқдамиз.
Бундан ортиқ риёкорлик бўлиши мумкинми?.
Ҳар бир мўмин мусулмон риёкорликдан сақланиши лозим. Аллоҳ таоло Ўзи бизларни риёкорликдан асрасин.

Сирдарё вилояти бош-имом хатибининг хотин-қизлар масалалари бўйича ёрдамчиси
М. Мелибаева

Fikr bildirish

Email manzilingiz chop etilmaydi. Majburiy bandlar * bilan belgilangan