Ўқувчи-талабалар миннатдор

Сирдарё вилояти имом-хатиблари томонидан таълим муассасаларида ўтказилаётган «Жаҳолатга қарши маърифат» шиоридаги давра суҳбатлари давом этмоқда. Декабрь ойида «Ёшлар ўртасида жиноятчилик ва ўз жонига қасд қилишнинг олдини олиш», «Поклик иймондандир» ҳамда «Фарзандларнинг бурч ва вазифалари» мавзулари тушунтирилмоқда. 

Ўқувчи-талабалар ота-онанинг ҳақлари, уларга нисбатан фарзанлик бурчи ва одоблари, моддий ва маънавий покликнинг нозик жиҳатлари, ўзганинг жони, мол-мулки ва обрўсига тажовуз қилишнинг гуноҳ эканлиги, ўз жонига қасд қилиш муаммонинг ечими эмаслиги, шунингдек сабр, меҳнат ва яхшилик бахт-саодат асоси экани борасида кенг маълумот ва фойдали маслаҳатлар олаётганларини эътироф этиб, имом домлаларга ўз миннатдорчиликларини изҳор қилишмоқда.

 

Добавить комментарий

Ваш e-mail не будет опубликован. Обязательные поля помечены *